Сана ва вақти
2Шифокорни танланг
3Қабулга ёзилиш
Ўтган йилнинг 31 июль — 1 август кунлари Президентимизнинг Беларус Республикасига қилган биринчи расмий ташрифи икки давлат тарихида дўстлик ва шериклик муносабатларининг янги саҳифасини очиб, кўп қиррали хамкорликни кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этди.
Расмий ташриф давомида икки давлат раҳбарлари томонидан Қўшма баёнот, ҳукуматлараро ва идоралараро 12 та ҳужжат, шунингдек, икки мамлакат ҳудудлари ўртасида 13 та битим имзоланди. Сиёсий, савдо-иқтисодий, инновацион, маданий-гуманитар ва бошка соҳаларда ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилиниб, қўшма қарорлар қабул килинди.
Бошқа соҳалар қаторида соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳасида ҳам қатор келишувларга эришилди. Жумладан, юртимизда фармацевтика тармоғини ривожлантириш йўналишида “Белфармпром” компанияси билан умумий қиймати 20 миллион долларга тенг 4 та йирик лойиҳа амалга оширилмоқда.
“COVID-19” пандемияси билан боғлиқ бўлган бугунги вазиятда ҳам икки давлат ўртасида ушбу йўналишда самарали ҳамкорликни янада ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда.
Куни кеча Беларус Республикасининг “BELPHARM” компанияси томонидан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига инсонпарварлик ёрдами етказиб берилди. Гуманитар юк таркибида вирусга қарши препарат, вирусли ва ўткир респиратор инфекцияларда қўлланиладиган дори воситалари, антигипертензив ҳамда бронхолитик препаратлар мавжуд.
Айтиш жоизки, “BELPHARM” компанияси Ўзбекистонга яқинда кириб келган бўлиб, икки давлат ҳамкорлиги доирасидаги келишувлар натижасида инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Яъни Тошкент шаҳрида турли таблетка, капсула ва саше шаклидаги юқори сифатли дори воситаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган замонавий хорижий корхона қурилмоқда. Бу эса тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш, янги ишчи ўринларини яратиш, замонавий ва сифатли дори воситаларини четдан олиб келмасдан, ўзимизда ишлаб чиқариш имконини беради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.