Сана ва вақти
2Шифокорни танланг
3Қабулга ёзилиш
2020 йил 26 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 39 964 (+174) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 164 нафари Тошкент шаҳрида, 6 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 4 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Самарқанд шаҳрида яшаган 38 ёшли Х.Қ. (эркак) ҳамда Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасида даволанган 58 ёшли Эрон Ислом Республикаси фуқароси Б.С. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳри, Тошкент, Самарқанд, Наманган, Сурхондарё, Андижон вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 419 нафар бемор тузалди. Шундай қилиб, юртимизда 36 402 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (91 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 3 271 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.