Мурожаатингиз учун минатдормиз!
  • Сана ва вақти

  • 2Шифокорни танланг

  • 3Қабулга ёзилиш

UZ RU EN +998 71 231-18-52 100194, Тошкент ш., Юнусобод, 3 квартал, Янги шахар кўчаси, 7А

МАМЛАКАТИМИЗДА КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИДАН ТУЗАЛГАНЛАР СОНИ ҚАРИЙБ 33 МИНГ НАФАРНИ ТАШКИЛ ҚИЛМОҚДА

19 Август 2020

2020 йил 19 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 37 112 (+144) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 128 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 16 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор, Учтепа туманида яшаган 57 ёшли А.Х. (эркак) вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун юртимизда 721 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, жами соғайганлар 32 944 нафар (89 фоиз)га етди.

Ҳозирда мамлакатимизда 3 920 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 330 нафари оғир, 96 нафари ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.