Мурожаатингиз учун минатдормиз!
  • Сана ва вақти

  • 2Шифокорни танланг

  • 3Қабулга ёзилиш

UZ RU EN +998 71 231-18-52 100194, Тошкент ш., Юнусобод, 3 квартал, Янги шахар кўчаси, 7А

CЎНГГИ ЎН КУН ИЧИДА ЮРТИМИЗДА “COVID-19”ДАН СОҒАЙИШ КЎРСАТКИЧИ 72 ФОИЗДАН 88 ФОИЗГА ЕТДИ

19 Август 2020

Шу йилнинг 19 август куни мамлакатимизда 594 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, шундан 537 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, қолган 57 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Самарқанд, Наманган, Сурхондарё, Хоразм, Қашқадарё, Жиззах, Андижон ҳамда Фарғона вилоятларида жами 721 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 37 112 нафар бемордан 32 944 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 89 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 920 нафар бемордан 330 нафари оғир, 96 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.