Сана ва вақти
2Шифокорни танланг
3Қабулга ёзилиш
Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 12 июндаги “2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги қарорига кўра, давлат буюртмаси бўйича ўқишга қабул қилиш режаси белгиланган эди.
Унга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги 11 та олий таълим муассасаларида 2020/2021 ўқув йилида давлат буюртмасига кўра, бакалавриатга жами 6 025 нафар (шундан 2598 нафари грант, 3427 нафари контракт), магистратурага эса жами 1377 нафар, (шундан 291 нафари грант, 1086 нафари контракт) ўқишга қабул қилиш параметрлари белгиланган.
Шунга кўра, бакалавриат бўйича:
Тошкент тиббиёт академияси ва унинг Урганч, Фарғона ва Термиз филиалларига 1900 нафар (шундан 861 нафари грант, 1039 нафари контракт);
Тошкент тиббиёт педиатрия институтига 625 нафар (шундан 285 нафари грант, 340 нафари контракт);
Қорақалпоғистон тиббиёт институтига 400 нафар (шундан 196 нафари грант, 204 нафари контракт);
Тошкент фармацевтика институтига 500 нафар (шундан 135 нафари грант, 365 нафари контракт);
Тошкент давлат стоматология институтига 475 нафар (шундан 150 нафари грант, 325 нафари контракт);
Андижон тиббиёт институтига 700 нафар (шундан 336 нафари грант, 364 нафари контракт);
Бухоро тиббиёт институтига 600 нафар (шундан 264 нафари грант, 336 нафари контракт);
Самарқанд тиббиёт институтга эса 825 нафар (шундан 371 нафари грант, 454 нафари контракт) ўрин ажратилган.
Шунингдек, магистратура бўйича эса қуйидагича:
Тошкент тиббиёт академиясига 405 нафар (шундан 90 нафари буюджет, 315 нафари контракт);
Тошкент тиббиёт педиатрия институтига 277 нафар (шундан 52 нафари грант, 225 нафари контракт);
Қорақалпоғистон тиббиёт институтига 14 нафар (шундан 6 нафари грант, 8 нафари контракт);
Тошкент фармацевтика институтига 78 нафар (шундан 13 нафари грант, 65 нафари контракт);
Тошкент давлат стоматология институтига 50 нафар (шундан 2 нафари грант, 48 нафари контракт);
Андижон тиббиёт институтига 254 нафар (шундан 53 нафари грант, 201 нафари контракт);
Бухоро тиббиёт институтига 119 нафар (шундан 28 нафари грант, 91 нафари контракт);
Самарқанд тиббиёт институтга эса 180 нафар (шундан 47 нафари грант, 133 нафари контракт) ўрин ажратилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилда юртимиздаги 91 та олий таълим муассасасида бакалавриатга 1 миллион 484 минг нафар ёки ўтган йилга нисбатан 417 мингта (39 фоиз)га кўп абитуриент ҳужжат топшириб, бир ўринга ўртача 10,6 нафар абитуриент тўғри келди. Магистратурага эса 72 та олий таълим муассасасига 78 минг 720 нафар ёки ўтган йилга нисбатан 53,5 минг нафар (уч баравар)га кўп абитуриент ҳужжат топширган.
Барча олий таълим муассасалари каби тиббиёт олий таълим муассасаларига ҳам тест синовлари эпидемиологик хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жойлашган марказий стадионлар ва бошқа танланган майдонларда жорий йил 2 сентябрдан бошланади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.