Сана ва вақти
2Шифокорни танланг
3Қабулга ёзилиш
2020 йил 18 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 36 352 (+252) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 222 нафари Тошкент шаҳрида, 26 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда 4 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Юнусобод тумани да яшаган 67 ёшли М.Ю. (аёл) ҳамда Ангрен шаҳрида яшаган 61 ёшли М.Г. (аёл), жами2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтга қадар юртимизда 32 062 (+482) нафар коронавирус инфекциясига чалинганбемор тузалиб, соғай иш кўрсаткичи 88 фоизга етди.
Ҳозирда мамлакатимизда 4 048 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.