Сана ва вақти
2Шифокорни танланг
3Қабулга ёзилиш
Амбулатор-поликлиника ташҳисот-Гепатология маркази ЎзР ССВ Вирусология ИТИ клиникасининг таркибидаги бўлинма. Бу марказда малакали инфекционист врачлар ва УТТ (ультратовуш ташҳисоти) врачлари томонидан беморларни қабул қилиш амалга оширилади.
Бизлар турли юқумли касалликлар ва уларнинг асоратларини ташҳислаш, даволаш ва олдини олиш билан шуғулланамиз.
Амбулатор-поликлиника ташҳисот-Гепатология маркази замонавий тиббий асбоб ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, институт лабораториясида ҳам кенг қамровли турли вирусли инфекцияларга текшириш ишларини олиб бориши мумкин. Марказда кўплаб юқори малакали мутахассис врачлар, тиббиёт фани номзодлари, тиббиёт фани докторлари фаолият олиб бориши, турли вирусли юқумли касалликларни чуқур ҳамда аниқ текшириш ва даволаш ишларини олиб боришни ўзиги хос юқори даражада амалга ошириш имконини беради.
Тиббий ёрдамнинг энг охирги стандартлар асосида ташкил этилганлиги, мурожаат қилганлар учун яхши шароитлар яратилганлиги ва институтнинг қулай жойда жойлашганлиги беморларнинг замонавий ва юқори малакали тиббий ёрдамни олишларига имкон беради.
Амбулатор поликлиник диагностика гепатология марказнинг бошлиғи
Тиббийот фанлари номзоди
Муассаса
|
Қабул қилинган йили
|
Битирув йили
|
---|---|---|
Бухоро давлат тиббийот институти
|
1992 | 1998 |
Муассаса
|
Холати
|
иш йиллари
|
---|---|---|
Бухоро давлат тиббийот институти
|
клиник резидент
|
1998 - 2000 |
Бухоро вилояти юкумли касалхонаси
|
reanimatolog, yuqumli kasallik mutaxassisi
|
2000-2003 |
Бухоро вилояти юкумли касалхонаси
|
бош шифокор ўринбосари
|
1996 - 1996 |
Бухоро вилояти юкумли касалхонаси
|
бош шифокор
|
1996 - 2005 |
Вирусология илмий тадқиқит институти
|
Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари
|
2005 - 2007 |
Вирусология илмий тадқиқит институти
|
Амбулаор диагностика гепатология марказининг бошлиғи
|
2007 - hozir |
Асосий вазифалари:
ШИФОКОРЛАР МАСЛАҲАТИ
УТТ
ЛАБОРАТОР ТЕКШИРУВЛАР
– БИОКИМЁВМЙ ТЕКШИРУВЛАР
– КЛИНИК ТЕКШИРУВЛАР
– ОНКОМАРКЁРЛАР (α-ФП)
Иш вақти:
Қабул: Душанба - Шанба 08:00-14:30
тел.: (99871) 231-18-52
Иш тартиби
Телефон
Иш ва хизмат кўрсатиш ҳажми:
- ОИВ/ОИТС, вирусли гепатит В ва С касалликлари ташхисоти билан шуғулланувчи лабораторияларнинг ташқи сифатни баҳолашни (ТСБ) амалга ошириш.
- Инфекциялар ташҳисотининг сифатини назорат қилиш учун стандарт зардоб панеллари ва лаборатория стандартларини тайёрлаш.
- Ишлаб чиқарилган ва импорт ташҳисот тест тўпламларининг сифатини баҳолаш.
- Республиканинг барча ҳудудларидаги лаборатория мутахассислари учун ўқув маркази.
Йил давомида лаборатория мутахассислари вирусология курси ва шифокор-вирусологнинг профессионал ихтисослашув дастури билан шуғулланади.
-Аҳолига вирусли гепатит, ТОРЧ инфекциялари ташхиси учун иммунофермент таҳлил (ИФТ) ва полимераза занжирли реакцияси (ПЗР) бўйича ташҳисот хизматларини кўрсатиш ўзини ўзи қўллаб-қувватловчи тизим асосида ишлаб чиқилган.
- Илмий ва текширув тадқиқотлари.
- Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ЖССТ), академикС.Ю.Юнусовномли Ўсимликлар кимёси институти билан ҳамкорлик (Ўзбекистон), Россиянинг Эпидемиология МИТИ, “Чегарасиз шифокорлар” халқаро ташкилоти билан ҳамкорлик.
Референс лабораториясининг бош мудири
Тиббийот фанлари номзоди
Ўкув муассаси
|
Қабул қилинган йили
|
Битирув йили |
---|---|---|
Тошкент педиатрия тиббийот институти
|
1989 | 1995 |
Ўзбекистон Республикаси Сўғлиқни сақлаш вазирлигининг Тошкент тиббийот институти гигиена факултети
|
1978 | 1994 |
Муассаса
|
Холати |
иш йиллари |
---|---|---|
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқкни сақклаш вазирлигининг Эпидемиология, микробиология
|
Кичик илмий ходим
|
1984 - 1994 |
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқкни сақклаш вазирлигининг Эпидемиология, микробиология
|
Катта илмий ходим
|
1994 - 1995 |
Дори воситалари ва тиббий джихозларни давлат экспертизаси ва стандартлаштириш маркази
|
лаборатория мудири
|
1995 - 2004 |
Узбекистон Республикаси Соғлиқкни сақлаш вазирлигининг Иктисодийот вазирлиги Та'лимни риводжлантириш бошқармаси | мутахассис, этакчи мутахассис, бош мутахассис | 1998 - 2004 |
ЎзР Соғлиқкни сақлаш вазирлигининг ма'лумот лабораторияси |
директор ўринбосари
|
2004 - 2012 |
ЎзР Соғлиқкни сақлаш вазирлигининг ма'лумот лабораторияси |
боши | 2012 - хозир |
Режим работы
Телефон
Эндоскопик текширув ошқозон ичак тракти аъзолари холатини ва шиллиқ қаватини тўлиқ ва батафсил кўриш имконини берувчи самарали ташҳисот усули ва хавфли ўсмаларни аниқловчи ягона усул ҳисобланади. Эндоскопия ушбу касалликларни касалликнинг эрта даврида аниқлаб, даволаш имконини беради.
ЭГДСни ўтказиш учун кўрсатма
Қизилўнгач касалликлари: қизилўнгач веналарининг варикоз кенгайиши, дивертикуллар, полиплар, Баррета қизилўнгачи;
Гастроэзофагелрефлюкс касаллик (ГЭРК);
Ошқозон ва 12 бармоқли ичак касалликлари: яракасаллиги, эрозив жараён, сурункали гастрит, дуоденит;
Ошқозондан қон кетиш манбаини аниқлаш;
Қориннинг юқори қисмида узоқ давом этувчи оғриқлар;
Қизилўнгач, ошқозон ва 12 бармоқли ичакда хавфли жараённи тасдиқлаш.
Қизилўнгач веналарининг варикоз кенгайиши
Видеоколоноскопия – йўғон ва тўғри ичакни эндоскопик текширувнинг самарали ва аниқ усулидир. Йўғон ичак холатини унинг барча узунлигида баҳолаш имконини беради. Ўсма ўзгаришларининг олдини олиш имконини беради.
Видеоколоноскопияга кўрсатма
ВИДЕОКОЛОНОСКОПИЯ СЕДАЦИЯ БИЛАН (МЕДИКАМЕНТОЗ УЙҚУ) – йўғон ва тўғри ичак патологик ҳолатлари ташҳисотини инстументал текширувнинг замонавий усулидир. Йўғон ичак холатини унинг барча узунлигида баҳолаш имконини беради. Ўсма ўзгаришларининг олдини олиш имконини беради.
Колоноскопия ташҳисот мақсадида фақат кўрсатмалар бўйича ўтказилади. Агар беморда аввал ичак патологияси ёки жарроҳлик амалиёти бўлган бўлса, бемор профилактик кўрувлардан ҳар 3-5 йилда ўтади. 50 ёшдан кейин ҳар бир инсон йўғон ичак ракининг олдини олиш учун ушбу даврийликка амал қилиши лозим. Агар оиласида аввал кимдир онкопатология билан касалланган бўлса профилактик кўрувлар стандарт муддатдан 10 йил олдин бошланади.
ЭНДОСКОПИК ТЕКШИРУВДА БИОПСИЯ ва СЎНГРА ГИСТОЛОГИК ТЕКШИРУВ
Муолажада текширилувчи аъзо тўқимаси олинади. Сўнгра биологик намуна бўлакчаси ташҳисни аниқлаш учун гистологик, гистохимик лаборатор текширувларига берилади.
Бемор учун фойдалимаълумотлар
- Замонавий колоноскопия сифатини нима баҳолайди?
Сифатли колоноскопия бир қанча омилларга боғлиқ:
Беморни текширувга самарали тайёрлаш, шифокор-эндоскопист томонидан текширувни ўтказиш маҳоратига, шунингдек, замонавий эндоскопик асбоб-ускуналарга.
- Нима учун одамлар ушбу муолажадан қўрқишади ва хохлашмайди?
Йўғон ичакни текширув олдиндан пухта тайёрлашни талаб қилади, кўпчилик одамлар орасида уялиш, ноқулайлик, қўрқув хиссини чақиради, оғриқли текширув деган хато фиклар тарқалган. Лекин замонавий асбоб-ускуналар ва шифокор-эндоскопист тажрибаси ушбу муолажани оғриқсиз ва қулай ўтказиш имконини беради. Ҳозирги вақтда колоноскопия вақтида беморни медикаментоз уйқу холатига (седация) тушириш имкони мавжуддир. Бу беморнинг хавотирини камайтиради ва бошқа мамлакатларда кўп йиллардан буён кенг қўлланилади. Аввал оғриқсизлантириш муолажаси кенг тарқалишига қадар, одамлар стомотологга боришдан қўрқишларини эслаб кўринг. Ҳозир эса, одамлар қўрқувсиз тишларини даволатишмоқда ва профилактик кўрувлардан ўтишмоқда.
- Колоноскопияга тўғри тайёргарлик нималарни ўз ичига олади?
Беморни колоноскопияга тайёрлашнинг асосий икки босқичи:
1.Ўсимлик клетчаткаси чекланган парҳезга риоя қилиш
2.Ичакни тозалаш учун бевосита препаратни қабул қилиш
Беморнинг шифокорнинг ичакни тайёрлаш тавсияларига риоя қилишидан текширув натижаларининг боғлиқлигини тушуниши жуда муҳимдир: агар ичак бўшлиғида қолдиқлар бўлса уни колоноскопия вақтида ювиш ёки олиб ташлаш имкони бўлмайди, бу эса, йўғон ичак бўшлиғини тўлиқ кўра олмасликка олиб келади, оқибатда полип хатто ракни ўтказиб юбориш мумкин.
- Ичакни янги текширув усули – капсулали эндоскопияга қандай қарайсиз?
Видеоколоноскопия ҳозири вақтда йўғон ичак касалликларини ташҳислашнинг информатив усули бўлиб қолмоқда. Видеокапсулали текширув илк бор колоноскопия ва гастроскопия кўрувида кўриб бўлмайдиган ингичка ичак қисмларини текшириш учун ишлаб чиқилган эди. Ингичка ичак касалликлари кам учрайди, ва ушбу текширув учун маълум кам кўрсатмалар мавжуд. Кейинчалик йўғон ичак учун ҳам анологик капсула яратилди. Ҳозирги вақтда видеокапсулали колоноскопия аввал стандарт ҳисобланувчи эндоскопик колоноскопиядан устунлик бўйича ютқазади: капсулани бошқариш мумкин эмас, у ичакдаги қолдиқларни олиб ташлай олмайди, шунингдек, биопсияни бажара олмайди ва эндоскопик жаррохликни ҳам ўтказа олмайди (полипларни ва йўғон ичакнинг эрта ракини олиб ташлаш). Балки, келажакда стандарт колоноскопия ўрнини боса олиши мумкин.
-Колоноскопия видео ёзувини келгусида бажарилувчи текширувлар билан таққослаш учун албатта олиш зарур дейишади, шунақами?
Халқаро стандартлар бўйича, колоноскопия натижаларини фотофиксация қилиш зарур – йўғон ичакнинг турли қисмларининг стандарт ҳолатини, аниқланган ўзгаришларни расмга тушириш, ва ушбу этилганларни биз амалга оширамиз. Мен бутун текширувнинг видео ёзувини бажариш зарур эмас деб ҳисоблайман. Чунки шифокор-эндоскопист колоноскопиядан олдин аввалги натижаларни ўрганиш учун кўп вақтни сарфлашига тўғри келади. Сифатли бажарилган колоноскопия расмларини ўрганиш етарлидир. Бундан ташқари хеч бир клиникада барча текширувлар видео ёзувларини сақлаш учун катта серверлар (электрон маълумотларни сақланиши) мавжуд эмас.
УТТ
Рентген
МСКТ
Умурзаков Бекзод Камолович
Рентгенолог,радиолог шифокори