Мурожаатингиз учун минатдормиз!
  • Сана ва вақти

  • 2Шифокорни танланг

  • 3Қабулга ёзилиш

UZ RU EN +998 71 231-18-52 100194, Тошкент ш., Юнусобод, 3 квартал, Янги шахар кўчаси, 7А

САМАРҚАНД ШАҲРИДА БЎЛИБ ЎТГАН ШАНХАЙ ҲАМКОРЛИК ТАШКИЛОТИНИНГ НАВБАТДАГИ САММИТИДА МЕҲМОНХОНАЛАРДАГИ САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИК ТАДБИРЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШДА ИШТИРОК ЭТИШ

23 Сентябрь 2022

Маълумки, жорий йилнинг 15-16 сентябрь кунлари кўҳна ва навқирон Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарлари кенгашининг 22-мажлиси тадбирлари юқори даражада ташкил этилди.

Дунё буйлаб давом этаётган COVID-19 коронавирус инфекцияси пандемияси даврида ШҲТ Саммити ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг сўнгги 3 йилда илк бор юзма-юз форматда учрашуви бўлганлиги боис, санитария,эпидемиологик хавфсизлик масалалари муҳим аҳамият касб этди. Ушбу муносабат билан, Саммит давомида санитария-эпидемиологик барқарорликни таъминлаш бўйича хизмат қошида ШТАБ ташкил килинди. Саммитга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш максадида 400 нафарга яқин мутахассислари жалб қилинди. Улар томонидан 20 мингга яқин ПЗР текширувлари ўтказилди.

 

 

Саммит ўтказилган давр мобайнида Санитария-эпидемиология хизмати, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази ва Вирусология илмий-тадқиқот институти мутахассислари иштирок этган.