Сана ва вақти
2Шифокорни танланг
3Қабулга ёзилиш
Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Вирусология илмий-тадқиқот институтида Ўзбекистонга Миср Араб Республикасининг беғараз ёрдами – гепатит С вирусига қарши дори воситаларининг қабул қилинишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ихтисослаштирилган марказлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Зайниддин Сайфутдинов, Миср Араб Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Амира Фахми хоним, Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқ ва Африка бўлими бошлиғи Исматилла Файзуллаев, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Вирусология илмий-тадқиқот институти директори Эркин Мусабаев ва ОАВ вакиллари иштирок этди.
Батафсил: http://www.sanepid.uz/reports/118