Мурожаатингиз учун минатдормиз!
  • Сана ва вақти

  • 2Шифокорни танланг

  • 3Қабулга ёзилиш

UZ RU EN +998 71 231-18-52 100194, Тошкент ш., Юнусобод, 3 квартал, Янги шахар кўчаси, 7А

Биринчи марта Мисрдан Ўзбекистонга гепатит С га қарши дорилар шаклда бепул ёрдам кўрсатилди

19 Сентябрь 2022

Ҳаммаси бўлиб, Aраб Республикаси гепатитга қарши 30 000 дона дори воситаларини тақдим этди. Дори-дармонларни биринчи навбатда Оролбўйи, шунингдек, Қашқадарё, Наманган, Тошкент вилоятларида яшовчи беморлар эҳтиёжлари учун етказиб бериш режалаштирилган.

 

 

Aввал хабар қилинганидек, Миср ҳукумати Ўзбекистон халқига гепатитга қарши 30 минг дона дори воситасини совға қилди.

Бир кун аввал, 9-сентабр куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Вирусология илмий-тадқиқот институтида дори воситаларини қабул қилишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда илмий-тадқиқот институти мутахассислари билан бир қаторда Мисрнинг Ўзбекистондаги элчиси ва Ташқи ишлар вазирлигининг Яқин Шарқ ва Aфрика бўлими бошлиғи ҳам иштирок этди.

Қайд этилишича, Миср ҳукумати томонидан мамлакатимизга текин ёрдам сифатида жами 15 минг дона “Софосбувир” ва 15 минг дона “Даклатасвир” дори воситалари 302 минг AҚШ доллари миқдорида юборилган.Дорилар скрининг текширувларида “С” типидаги вирусли гепатит ташхиси қўйилган беморларни даволашда қўлланилмоқда.

 ЖССТ маълумотларига кўра, ҳар йили 200 миллион киши гепатит C вируси билан касалланади. 2020 йилги статистик маълумотларга кўра, ҳар йили 350 000 дан ортиқ бемор гепатит C асоратларидан вафот этади. Бутунжаҳон гепатит алянси ўтган йили гепатит Б ва C вирусларидан ҳар йили 1,4 миллион одам вафот этишини аниқланиб ва бу кўрсаткич ОИВ / ОИТС ва безгакдан анча юқори деб баҳолади.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 16 май куни “Aйрим вирусли инфексиялар тарқалишига қарши курашиш чора-тадбирларини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарор имзоланди. Ҳужжатда аҳоли ўртасида айрим вирусли инфекцияларнинг ўз вақтида олдини олиш ва ташхислаш, шунингдек уларни даволаш даврида аҳолига кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий ёрдамни янада такомиллаштириш ва кенгайтиришнинг асосий йўналишлари белгилаб берилган:

– республиканинг барча ҳудудларида “Б” ва “С” турдаги вирусли гепатитларни эрта аниқлаш бўйича скрининг текширувларини ўтказиш ва касалликни даволаш қамровини ошириш;

— скрининг текширувларида «С» типидаги вирусли гепатит аниқланган беморларни даволашда дори воситалари билан бепул таъминлаш;

- соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинида вирусли инфексияларни аниқлаш учун сарф материаллари (реагентлар ва тест тизимлари) билан босқичма-босқич тўлиқ таъминлаш;

- барча тиббиёт муассасалари, санитария-эпидемиология хизмати ва нодавлат тиббиёт ташкилотларида сурункали вирусли жигар касалликларининг ягона эхлектрон реестрини яратиш ва юритиш;

Дарвоқе, республикамизда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва СЭС ҳамкорлигида оилавий поликлиникаларда бепул текширув жараёнлари давом этмоқда.

Манба: https://uzreport.news/society/vpervie-ot-egipta-postupila-bezvozmezdnaya-pomosh-uzbekistanu-v-vide-preparatov-protiv-gep