Мурожаатингиз учун минатдормиз!
  • Сана ва вақти

  • 2Шифокорни танланг

  • 3Қабулга ёзилиш

UZ RU EN +998 71 231-18-52 100194, Тошкент ш., Юнусобод, 3 квартал, Янги шахар кўчаси, 7А

Бутунжаҳон гепатитга қарши кураш куни: Ўзбекистонда бу борада амалга оширилаётган ишларга

27 Июль 2023

Бутунжаҳон гепатитга қарши кураш куни: Ўзбекистонда бу борада амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани

Эркин Мусабоев, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси ўринбосари

Ўзбекистонда гепатитга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот

 

 

ПРЕСС-РЕЛИЗ

Жорий йилнинг  28 июл куни Тошкент шаҳридаги “Radisson Blue Hotel Tashkent” меҳмонхонасининг анжуманлар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси РИЭМЮПКИАТМ Вирусология илмий-тадқиқот институти, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази, Ўзбекистон гепатологлар уюшмаси томонидан “28 июль – Халқаро гепатитга қарши кураш куни”га бағишлаган тадбир бўлиб ўтди.

Унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, юқумли касалликлар шифохона ходимлари, гепатологлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари шунингдек, Миср, Қозоғистондан таклиф этилган хорижий экспертлар  иштирок этди.

ЖССТ маълумотига кўра, ҳар йили дунёда 325 миллионга яқин одам гепатит B вируси ва камида 200 миллион киши гепатит C вируси билан касалланмоқда. 2020 йилги маълумотларга кўра, ҳар йили 500-700 минг киши гепатит B инфекцияси, 350 мингдан ортиқ бемор гепатит C асоратлари туфайли вафот етади. Бутунжаҳон гепатит алянсининг 2021 йил июль маълумотларига кўра, гепатит B ва C вируси сабабли ҳар йили 1,4 миллион одам вафот этади. Бу эса  ОИВ/ОИТС ва безгакдан кўпроқ деганидир.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги кўмитаси бошлиғи Юсупалиев Б. Қ.очиб бердилар.

“Дунёда ва Ўзбекистонда вирусли гепатитларнинг Б ва C турларини бартараф этиш дастурлари, муваффақият ва муаммолар, турли мамлакатлар тажрибаси” мавзусида  маърузалар тингланди .

Mohamed Hassany,Киличев Мансурбек Бахтиёрович, Амира Фахмий Хоним Олиялари - Ўзбекистонда вирусли гепатитларни бартараф этиш бўйича Миллий дастурни амалга оширишда Миср Араб Республикасининг тажрибаси ва ёрдами (Миср)

Гадоев Ж.Т. - ЖССТ Европа минтақасида вирусли гепатитларнинг тарқалиши (Ўзбекистон Республикаси)

Мусабаев Э.И.- Ўзбекистонда вирусли гепатитларни бартараф этиш Миллий дастури амалда. Натижалар, Истиқболдаги режалар (Ўзбекистон Республикаси)

Нерсесов А.В.- Метаболизм билан боғлиқ жигар ёғли касаллиги (MAFLD): янги парадигмалар

Касимова Р. И.- «Жигар ва ичак» векторининг аҳамияти

Тадбирда умимий иштирок сони -130 нафар офлайн ва онлайн тарзида  қатнашдилар.Шулардан , шахар - 60, вилоят – 70.

Якунда оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзларини қизиқтирган барча саволларига мутахассислардан атрофлича жавоб олдилар.