Сана ва вақти
2Шифокорни танланг
3Қабулга ёзилиш
Ҳар йили бутун дунёда 28 июль — Халқаро гепатитга қарши курашиш куни кенг нишонланади. Бундан кўзланган асосий мақсад дунё аҳолисининг гепатит хасталигига бўлган эътиборини янада кучайтириш ва уларнинг ушбу касаллик ҳақидаги хабардорлигини оширишдан иборат.
Шу муносабат билан Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Вирусология илмий-тадқиқот институти, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази ва Ўзбекистон гепатологлар Ассоциацияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 майдаги “Айрим долзарб вирусли инфекциялар тарқалишига қарши курашиш чора-тадбирларини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-243-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида тадбир ташкил этилди.
Унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, юқумли касалликлар шифохона ходимлари, илмий марказ шифокорлари, гепатологлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
ЖССТ маълумотига кўра, ҳар йили дунёда 325 миллионга яқин одам гепатит B вируси ва камида 200 миллион киши гепатит C вируси билан касалланмоқда. 2020 йилги маълумотларга кўра, ҳар йили 500-700 минг киши гепатит B инфекцияси, 350 мингдан ортиқ бемор гепатит C асоратлари туфайли вафот етади. Бутунжаҳон гепатит алянсининг 2021 йил июль маълумотларига кўра, гепатит B ва C вируси сабабли ҳар йили 1,4 миллион одам вафот этади. Бу эса ОИВ/ОИТС ва безгакдан кўпроқ деганидир.
Президентимизнинг 2022 йил 16 майдаги “Айрим долзарб вирусли инфекциялар тарқалишига қарши курашиш чора-тадбирларини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорида қуйидагилар аҳоли орасида айрим вирусли инфекцияларни ўз вақтида профилактика ва диагностика қилиш, уларни даволаш бўйича аҳолига кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий ёрдамни янада такомиллаштириш ва кенгайтиришнинг асосий йўналишлари этиб белгиланган:
— вирусли гепатитларнинг “В” ва “С” турларини эрта аниқлаш учун республиканинг барча ҳудудларида скрининг текширувларини ўтказиш ва касалликни даволаш қамровини ошириш;
— касаллик юқиши хавфи юқори бўлган шахсларни, шу жумладан, қон ва унинг таркибий қисмлари билан ишловчи тиббиёт ходимларини гепатит “В” инфекциясига қарши эмлаш билан тўлиқ қамраб олиш;
— скрининг текширувларида вирусли гепатит “С” тури аниқланган беморларни даволаш жараёнида дори воситалари билан бепул таъминлаш;
— соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинида вирусли инфекцияларни аниқлаш учун сарфлов материаллари (реагент ва тест-тўпламлари) билан босқичма-босқич тўлиқ таъминлаш;
— барча даволаш-профилактика муассасалари, санитария-эпидемиология хизмати ҳамда нодавлат тиббиёт ташкилотларида жигар сурункали вирусли касалликларининг ягона электрон реестрини яратиш ва уни юритиш;
— вакциналар, тест-тўпламлари ва вирусга қарши дори воситаларининг хавфсизлиги, сифати ва самарадорлиги назоратини такомиллаштириш;
— вирусли инфекциялар муаммолари бўйича илмий тадқиқотларни ўтказиш, касалликларни назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш;
— вирусли инфекциялар юқишининг олдини олиш тадбирлари бўйича аҳоли ўртасида кенг қамровли тушунтириш, тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориш.
Республикамизда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамкорликда қуйидаги оилавий поликлиникаларда бепул скрининг жараёнлари давом этмоқда:
Тошкент шаҳри:
— Шайхонтоҳур туман марказий поликлиникаси;
— Чилонзор туман марказий поликлиникаси;
— Учтепа туман марказий поликлиникаси;
— Олмазор туман марказий поликлиникаси;
— Мирзо Улуғбек туманидаги 8-сонли оилавий поликлиникаси;
— Яшнобод туманидаги 30-сонли оилавий поликлиникаси.
Андижон вилояти:
— Андижон шаҳар 1-, 2-, 3 ва 4-сонли оилавий поликлиникалар.
Бухоро вилояти:
— Бухоро шаҳар 4-, 5 ва 11-сонли оилавий поликлиникалар;
— Ғиждувон туман кўп тармоқли марказий поликлиника.
Жиззах вилояти:
— Жиззах шаҳар 1-, 2-, 3-, 4 ва 5-сонли оилавий поликлиникалар.
Қашқадарё вилояти:
— Қарши шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиника;
— Қарши шаҳар 4-, 5 ва 6-сонли оилавий поликлиника;
— Чироқчи туман кўп тармоқли марказий поликлиника.
Навоий вилояти:
— Навоий шаҳар 1-, 2-, 3 ва 4-сонли оилавий поликлиникалар.
Наманган вилояти:
— Наманган шаҳар 1-, 3-, 9 ва 10-сонли оилавий поликлиникалар.
Самарқанд вилояти:
Сурхондарё вилояти:
Сирдарё вилояти:
— Сирдарё туман кўп тармоқли марказий поликлиника;
— Мирзабод туман кўп тармоқли марказий поликлиника;
— Янгиер шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиника;
— Гулистон шаҳар 2 ва 4-сонли оилавий поликлиникалари;
Тошкент вилояти:
— Саксонота оилавий шифокор пункти.
Фарғона вилояти:
Хоразм вилояти:
—Урганч шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиника ҳамда 1-, 2 ва 3-сонли оилавий поликлиникалар.
Қорақалпоғистон Республикаси:
Тадбир давомида соҳа мутахассислари сўзга чиқиб, гепатит касаллигининг зарари, унинг олдини олиш чоралари ҳақида батафсил сўз юритилди. Шунингдек, бугун юртимизда ушбу касалликни бартараф этиш ҳамда эрта аниқлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида йиғилганларга маълумот берилди.
Тадбирда 134 тиббиёт ходимлари иштирок этишди,шулардан 80 таси оффлайн ва 54 таси онлайн тарзида қатнашдилар. Хориж вакиллардан эса Jin Hee Kim,Йельский мактабининг аспиранти иштирок этди.
Якунда оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзларини қизиқтирган барча саволларига мутхассислардан атрофлича жавоб олдилар.