Сана ва вақти
2Шифокорни танланг
3Қабулга ёзилиш
2020 йил 5 октябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 58 946 (+87) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 71 нафари Тошкент шаҳрида, 16 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 118 нафар, Тошкент вилоятида 104 нафар, Жиззах вилоятида 43 нафар, Бухоро вилоятида 17 нафар, Андижон вилоятида 15 нафар, Сурхондарё вилоятида 10 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси ва Қашқадарё вилоятида 4 нафардан бемор тузалди.
Шундай қилиб, юртимизда 55 633 (+315) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 94 фоизга етди.
Ҳозирда мамлакатимизда 2 828 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.