Мурожаатингиз учун минатдормиз!
  • Сана ва вақти

  • 2Шифокорни танланг

  • 3Қабулга ёзилиш

UZ RU EN +998 71 231-18-52 100194, Тошкент ш., Юнусобод, 3 квартал, Янги шахар кўчаси, 7А

Касалланганлик ҳолати 40 054 нафарни ташкил қилмоқда

26 Август 2020

2020 йил 26 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 40 054 (+90) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг барча 90 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Чилонзор туманида яшаган 79 ёшли В.Я. (эркак), Олмазор туманида яшаган 73 ёшли М.К. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 428 нафар, Тошкент вилоятида 115 нафар, Самарқанд вилоятида 13 нафар, Наманган вилоятида 11 нафар, Сурхондарё вилоятида 6 нафар, Андижон вилоятида 4 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб юртимизда 36 562 (+579) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (91 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 3 199 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.