Мурожаатингиз учун минатдормиз!
  • Сана ва вақти

  • 2Шифокорни танланг

  • 3Қабулга ёзилиш

UZ RU EN +998 71 231-18-52 100194, Тошкент ш., Юнусобод, 3 квартал, Янги шахар кўчаси, 7А

БУГУН ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАНЛАР 316 НАФАРНИ ТАШКИЛ ЭТИБ, СЎНГГИ КУНЛАРДАГИ ЭНГ ПАСТ КЎРСАТКИЧ ҚАЙД ЭТИЛДИ

25 Август 2020

Шу йилнинг 25 август куни мамлакатимизда 316 ҳолатда касаллик қайд этилди, бу эса сoнги кунлардаги энг паст кўрсаткичдир.

Бугун Тошкент шаҳрида 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтгача Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Наманган ҳамда Навоий вилоятларида жами 432 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 39 664 нафар бемордан 35 983 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 90 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 394 нафар бемордан 294 нафари оғир, 110 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.