Мурожаатингиз учун минатдормиз!
  • Сана ва вақти

  • 2Шифокорни танланг

  • 3Қабулга ёзилиш

UZ RU EN +998 71 231-18-52 100194, Тошкент ш., Юнусобод, 3 квартал, Янги шахар кўчаси, 7А

Касалланганлик ҳолати 39 790 нафарни ташкил қилмоқда

26 Август 2020

2020 йил 26 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 39 790 (+126) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 105 нафари Тошкент шаҳрида, 8 нафари Самарқанд вилоятида, 6 нафари Сурхондарё вилоятида, 5 нафари Наманган вилоятида ҳамда 2 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Олмазор туманида яшаган 81 ёшли М.И. (эркак) ҳамда Мирзо Улуғбек туманида яшаган 73 ёшли Д.И. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 35 983 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (90 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 3 518 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйичадаво чоралари кўрилмоқда. Улардан 294 нафари оғир, 110 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.