Мурожаатингиз учун минатдормиз!
  • Сана ва вақти

  • 2Шифокорни танланг

  • 3Қабулга ёзилиш

UZ RU EN +998 71 231-18-52 100194, Тошкент ш., Юнусобод, 3 квартал, Янги шахар кўчаси, 7А

Касалланганлик ҳолати 38 946 нафарни ташкил қилмоқда

23 Август 2020

2020 йил 23 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 38 946 (+76) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 58 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 18 нафари Самарқанд вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Юнусобод туманида яшаган 71 ёшли В.В. (аёл) ҳамда Шайхонтоҳур туманида яшаган 59 ёшли Б.Р. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 228 нафар, Тошкент вилоятида 121 нафар, Самарқанд вилоятида 47 нафар, Андижон вилоятида 5 нафар, Наманган вилоятида ҳам 5 нафар, Сирдарё вилоятида 3 нафар ҳамда Қашқадарё вилоятида 2 нафар бемор тузалди. Шундай қилиб, юртимизда 34 987 (+411) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (89 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 3 686 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 249 нафари оғир, 129 нафари ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.