Мурожаатингиз учун минатдормиз!
  • Сана ва вақти

  • 2Шифокорни танланг

  • 3Қабулга ёзилиш

UZ RU EN +998 71 231-18-52 100194, Тошкент ш., Юнусобод, 3 квартал, Янги шахар кўчаси, 7А

23 АВГУСТ КУНИ МАМЛАКАТИМИЗДА 414 ҲОЛАТДА КАСАЛЛИК ҚАЙД ЭТИЛДИ

23 Август 2020

Шу йилнинг 23 август куни мамлакатимизда 414 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Самарқанд, Андижон, Наманган, Тошкент, Сирдарё ҳамда Қашқадарё вилоятларида жами 411 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 38 946 нафар бемордан 34 987 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 89 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 686 нафар бемордан 249 нафари оғир, 129 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.