Мурожаатингиз учун минатдормиз!
  • Сана ва вақти

  • 2Шифокорни танланг

  • 3Қабулга ёзилиш

UZ RU EN +998 71 231-18-52 100194, Тошкент ш., Юнусобод, 3 квартал, Янги шахар кўчаси, 7А

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАНЛАРНИНГ 90 ФОИЗИ СОҒАЙДИ

24 Август 2020

2020 йил 24 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 39 156 (+91) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 81 нафари Тошкент шаҳрида, 6 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 4 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Олмазор туманида яшаган 62 ёшли Ю.М. (эркак) ҳамда Зангиота туманида яшаган 45 ёшли З.О. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 176 нафар, Тошкент вилоятида 97 нафар, Андижон вилоятида7 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида6 нафар, Наманганвилоятида 5 нафар, Фарғона вилоятида 3 нафар ҳамда Қашқадарё вилоятида 2 нафар, жами 296 нафар бемор соғайди. Шундай қилиб, юртимизда 35 283 (+296) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 90 фоизга етди.

Ҳозирда мамлакатимизда 3 596 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.