Сана ва вақти
2Шифокорни танланг
3Қабулга ёзилиш
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ўзбекистон аҳолиси сентябрь ойида грипп ва пневмонияга қарши эмлаш мақсадида ҳукумат даражасида керакли чора-тадбирлар олиб борилаётгани ҳақида маълум қилинган эди.
Эпидемиолог Рустам Икромовнинг қўшимча тушунтириш беришича, грипп ва пневмонияга қарши эмлаш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар дастури ҳозирча режа. Таклиф сифатида ҳукуматга тақдим этилган.
«Ҳужжатда вакциналарни четдан олиб келиш ва жойларда эмлаш пунктларини ташкил этиш ишлари кўзда тутилган. Агар дастур кучга кирса бу ишларни сентябрдан бошлаш режалаштирилган», – деди мутахассис.
Ўтган, 2019 йилда 21 минг нафардан ортиқ «Мурувват», «Саховат» уйларида яшовчи шахслар ҳамда меҳрибонлик, ва гўдаклар уйларининг тарбияланувчилари учун гриппга қариши вакциналар текинга давлат бюджети ҳисобидан етказиб берилган – «Жорий 2020 йилда ҳам шу тоифадаги аҳолига вакциналар давлат томонидан етказиб берилиши кўзда тутилган. Бошқа аҳоли вакиллари ўз ҳисобидан, ташкилот ходимлари ўша идора маблағларидан хусусий вакцина эмлаш марказлари орқали вакцина олишлари мумкин», – деди эпидемиолог Икромов.