Сана ва вақти
2Шифокорни танланг
3Қабулга ёзилиш
2020 йил 20 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 37693 (+146) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 123 нафари Тошкент вилоятида, 13 нафари Наманган вилоятида ҳамда 10 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Янгийўл туманида яшаган 68 ёшли М.Б. (аёл) ҳамда Термиз шаҳрида яшаган 68 ёшли Р.Б. (эркак),жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 308 нафар, Тошкент вилоятида 151 нафар, Самарқанд вилоятида 15 нафар, Навоий вилоятида 9 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 7 нафар, Андижон вилоятида 5 нафар ҳамда Наманган вилоятида 3 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб юртимизда 33442 (+498) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (88 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 3997 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.