Мурожаатингиз учун минатдормиз!
  • Сана ва вақти

  • 2Шифокорни танланг

  • 3Қабулга ёзилиш

UZ RU EN +998 71 231-18-52 100194, Тошкент ш., Юнусобод, 3 квартал, Янги шахар кўчаси, 7А

20 АВГУСТ КУНИ МАМЛАКАТИМИЗДА 581 ҲОЛАТДА КАСАЛЛИК ҚАЙД ЭТИЛДИ

20 Август 2020

Шу йилнинг 20 август куни мамлакатимизда 581 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Сурхондарё вилоятида 1, Тошкент вилоятида ҳам 1 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Наманган, Самарқанд, Навоий ҳамда Андижон вилоятларида жами 498 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 37 693 нафар бемордан 33 442 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 88 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3997 нафар бемордан 255 нафари оғир, 66 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.