Сана ва вақти
2Шифокорни танланг
3Қабулга ёзилиш
Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва дўстона алоқалар тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ўтган йил 24 март куни Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи давомида қатор соҳалар билан бирга тиббиёт йўналишида ҳам кўп томонлама ҳамкорлик бўйича келишиб олинган эди.
Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Дубай Амирлиги ҳукуматининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбарияти ўртасида имзоланган мамлакатимиз тиббиёт муассасаларини қўллаб-қувватлаш доирасида техник ёрдам кўрсатиш бўйича ўзаро келишув Меморандумида ҳам қатор масалаларга аниқлик киритилган.
Ушбу Меморандум доирасида куни кеча Дубай Амирлиги ҳукумати томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига умумий қиймати 723 миллион сўмга тенг бўлган коронавирус инфекциясини даволашда қўлланиладиган дори воситалари ва тиббий буюмлар тақдим этилди. Улар орасида ўпкани доимий ижобий босим билан сунъий шамоллатиш режими учун махсус ниқоблар, тиббий муолажаларда қўлланадиган Эноксапарин натрий ва Цефосон эритмалари мавжуд.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.