Мурожаатингиз учун минатдормиз!
  • Сана ва вақти

  • 2Шифокорни танланг

  • 3Қабулга ёзилиш

UZ RU EN +998 71 231-18-52 100194, Тошкент ш., Юнусобод, 3 квартал, Янги шахар кўчаси, 7А

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЮРТИМИЗДА “COVID-19”ДАН СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 33 МИНГ НАФАРДАН ОШДИ

20 Август 2020

Бугун айни пайтга қадар мамлакатимизнинг 5 та ҳудудида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморларнинг 317 нафари тузалди.

Жумладан, уларнинг 203 нафари Тошкент шаҳрида, 87 нафари Тошкент вилоятида, 15 нафари Самарқанд вилоятида, 7 нафари Қорақалпоғистон Республикасида ҳамда 5 нафари Андижон вилоятида касалликдан фориғ бўлди.

Шундай қилиб, айни пайтда юртимизда коронавирус инфекциясидан тузалганлар сони 33 261 нафар, соғайиш кўрсаткичи эса 88 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.