Мурожаатингиз учун минатдормиз!
  • Сана ва вақти

  • 2Шифокорни танланг

  • 3Қабулга ёзилиш

UZ RU EN +998 71 231-18-52 100194, Тошкент ш., Юнусобод, 3 квартал, Янги шахар кўчаси, 7А

Касалланганлик ҳолати 37 547 нафарни ташкил қилмоқда

20 Август 2020

2020 йил 20 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 37 547 (+181) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 177 нафари Тошкент шаҳрида, 4 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Учтепа туманида яшаган 60 ёшли З.Г. (аёл) ҳамда 72 ёшли А.Т. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтга қадар юртимизда 33 261 (+317) нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 88 фоизни ташкил қилмоқда.

Ҳозирда мамлакатимизнинг даволаш муассасаларида 4 034 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.