Сана ва вақти
2Шифокорни танланг
3Қабулга ёзилиш
Бугун аҳоли орасида коронавирусдан даволаниш ёки профилактика мақсадида антибиотик қабул қилиш ҳоллари учраб турибди. Маълумотларга қараганда, ҳозирда антибиотикларни нотўғри қўллаш натижасида дунёда йилига 700 минг киши вафот этади. Бу коронавирусдан вафот этаётганлардан кам кўрсаткич эмас. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълум қилишича, антибиотиклардан фойдаланиш тартибга олинмаса, 2050 йилга бориб йилига 10 миллионга яқин одам вафот этиши мумкин.
— Энг аввал айтиш керак бўлган гап шу: антибиотиклар коронавирусни даволамайди. Чунки антибиотик — бактерияларга қарши восита, вирусга таъсир этмагани етмаганидек, унинг тарқалишига шароит яратиб беради, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги бошқарма бошлиғи Муҳаббат Ибрагимова . — Антибиотикларни рецептсиз ва тартибсиз қабул қилиш организмда чиндан ҳам антибиотикка зарурат туғилганда у таъсир қилмай қолишига олиб келади. Бунинг сабаби организмда антибиотикга нисбатан чидамлилик пайдо бўлган бўлади.
ЖССТ томонидан антибиотикларга нисбатан чидамлилик ва мультичидамлилик атамалари қўлланилади. Чидамлилик фақат бир антибиотикка нисбатан пайдо бўлса, мультичидамлиликда беморга ҳеч қандай антибиотик таъсир қилмай қолади. Бунинг оқибатлари жуда ёмон.
Коронавирус дастлаб тарқала бошлаган пайтда одамлар уни шамоллаш деб ўйлаб, антибиотикларни шифокор ретцептисиз ҳам қабул қила бошлашди. Коронавирусга чалинганда антибиотик истеъмол қилинса, касалликка таъсир қилмайди. Чунки унинг сабабчиси бактерия эмас, вирус бўлади. Беморнинг аҳволи оғирлашиб, иммунитет кучсизланади.
Агар бемор шундай шароитда инъекцион ва инфузион воситалар билан уйда муолажа олса, оқибати ўлим билан якунланиш хавфи бор.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.