Мурожаатингиз учун минатдормиз!
  • Сана ва вақти

  • 2Шифокорни танланг

  • 3Қабулга ёзилиш

UZ RU EN +998 71 231-18-52 100194, Тошкент ш., Юнусобод, 3 квартал, Янги шахар кўчаси, 7А

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: “COVID-19”ГА ҚАРШИ КУРАШ ТАДБИРЛАРИГА ЖАЛБ ҚИЛИНГАН ШИФОХОНАЛАР ҲАМДА КАРАНТИН МАРКАЗЛАРИДА ОВҚАТЛАНТИРИШ ХАРАЖАТЛАРИ МЕЪЁРЛАШТИРИЛДИ

19 Август 2020

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларига кўра, тўғри ва соғлом овқатланиш даволанишнинг муҳим қисми ҳисобланишини ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати тавсияларини инобатга олиб, шунингдек, беморлар ва карантинга олинган шахсларни овқатлантиришда ортиқча исрофгарчиликларнинг олдини олиш мақсадида Республика махсус комиссиясининг 2020 йилнинг 17 августидаги тегишли йиғилиш баёнига мувофиқ, кунлик овқатлантириш харажатлари меъёрлаштириштирилди.

Шунга кўра, коронавирус инфекциясига қарши кураш тадбирларига жалб қилинган барча муассасалар ва карантин марказларида бюджет ва Инқирозга қарши курашиш жағармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган аутсорсинг хизмати орқали кунлик овқатлантириш харажатлари 2020 йилнинг 20 августидан бошлаб Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 35,0 минг сўмгача ҳамда бошқа ҳудудларда 30,0 минг сўмгача бўлган миқдорда белгиланди.

Ушбу белгиланган нархлардан ошмаган ёки камроқ нархларда овқатлантириш ташкиллаштирилган ҳолатларда, ўша белгиланган миқдорларда аутсорсинг хизмати орқали кунлик овқатлантиришни етказиб берувчи хўжалик субъектлари билан тузилган шартномага асосан фаолиятни давом эттириш тавсия этилади.

Юқорида қайд этилган меъёрларга мувофиқ, аутсорсинг хизмати орқали етказиб берувчи хўжалик субъектлари билан тузилган шартномага асосан кунлик овқатлантириш меъёри ва озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва соғлиқ учун фойдалилиги талаб даражасида бўлишига эътибор қаратиш лозим.

Бюджетдан ташқари ва бошқа маблағлар ҳисобидан овқатлантириш ташкил этилганда, кунлик овқатлантириш харажатлари миқдорлари эркин нархларда белгиланиши мумкинлиги ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан кунлик овқатлантириш меъёрлари қайта кўриб чиқилиши ва натижалари бўйича хабардор қилиши маълум қилинади.

Вазирлик бу масала юзасидан қўшимча маълумот бериб боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.