Сана ва вақти
2Шифокорни танланг
3Қабулга ёзилиш
Бугун айни пайтга қадар мамлакатимизнинг 7 та ҳудудида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморларнинг 334 нафари тузалди .
Жумладан, уларнинг 184 нафари Тошкент шаҳрида, 92 нафари Тошкент вилоятида,38 нафари Самарқанд вилоятида,7 нафари Наманган вилоятида,5 нафари Қашқадарё вилоятида, 4 нафари Андижон вилоятида ва яна 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида касалликдан фориғ бўлди.
Шундай қилиб, айни пайтда юртимизда коронавирус инфекциясидантузалганлар сони 32 557 нафар, соғайиш кўрсаткичи эса 88 фоизни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.