Мурожаатингиз учун минатдормиз!
  • Сана ва вақти

  • 2Шифокорни танланг

  • 3Қабулга ёзилиш

UZ RU EN +998 71 231-18-52 100194, Тошкент ш., Юнусобод, 3 квартал, Янги шахар кўчаси, 7А

Коронавирус организмга қай тарзда киради?

19 Август 2020

Тошкент врачлар малакасини ошириш институти доценти Абдумўмин Хушбоқов:

– Коронавирус организмга бурун ва оғиз орқали киради. Биз бурун орқали нафас оламиз ва вирус асосан шу аъзодан организмга ўтади.

Бурун шундай хусусиятга эгаки, у ҳимоя вазифасини бажаради. Бурун бўшлиғига тушган ҳаво айланма ҳаракатланиб, бурун ичидаги эгри йўллардан ўтгандан кейингина исиб, намланиб, тозаланган ҳолда ҳалқум ёрдамида нафас йўлига ўтиб кетади.

Коронавирус бурун бўшлиғига киргандан кейин шиллиқ қаватда 7.35 - 7.45 ишқорий муҳит бор. Бу дегани бурун бўшлиғидаги шиллиқ қаватлар намлик ичида ишқорий муҳитни сақлайди.

Вирус ишқорий муҳитга келиб тақалганидан кейин у ерда тўсқинликка учраб нобуд бўлади. Коронавирус инфекцияси жуда тез кўпаяди. Бурун бўшлиғи шиллиқ қавати инфекциянинг ҳаммасини бирданига зарарсизлантириш қобилиятига эга эмас.

Организмнинг ташқи муҳитга таъсир кўрсатиш қобилияти ҳар доим ҳам бир хил бўлавермайди. Иммунитет паст бўлганда инфекция янада тезлик билан кўпаяди. Вирус бурун ва томоқда 2 кунгача сақланади. Ундан кейин маълум бир миқдорга етади ва ўпка томон ҳаракатланади.

Манба: "Ойдин ҳаёт LIVE" дастури. Ўзбекистон телеканали.