Спасибо за запись на приём
  • Дата и время

  • 2Выберите врача

  • 3Запись на приём

O'z РУ EN +998 71 224-83-26 100194, г. Ташкент, Юнусабад, 3 квартал, улица Янги шахар, 7А

Новости

12 Август 2021

Юқумли касалликлар

Вирусология илмий-тадқиқот институти «Юқумли касалликлар» мутахассислиги бўйича клиник ординатурага қабул қилади. Кириш имтиҳони мутахассислик бўйича тест ва оғзаки сўров ўтказиш шаклида ўтказилади.

Танлов шартлари ва қабул қилиш қоидалари бўйича маълумотлар Вирусология илмий-тадқиқот институтининг https://riv.uz/ сайтида жойлаштирилган. Ҳужжатларни қабул қилиш муддати: 20 июлдан ва 20 августгача. Белгиланган муддатдан кейин ҳужжатлар қабул қилинмайди. Қабул қилиш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар институтнинг клиник ординатурага қабул қилиш бўйича масъул котибига тақдим этилади.

Ҳужжатларни қабул қилиш манзили:

100194, Тошкент шаҳри, Юнусобод, Янги шаҳар кўчаси, 7А.

Маълумот учун телефон: (99871) 224-83-26

Қабул вақти: душанба-жума 09.00-16.00

 

 

 

 

 

Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли

ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Вирусология илмий-тадқиқот институти таянч докторантура (PhD), мустақил изланувчилик (PhD/DSc) ва докторантурада (DSc) ўқиш учун талабгорларнинг ҳужжатларини қабул қилиш тўғрисида эълон қилади

 

Вирусология илмий-тадқиқот институти таянч докторантура (PhD) ва мустақил изланувчиликка (PhD) маълумоти тугалланган (магистр ёки клиник ординатура) дипломига эга бўлган шахсларни имтиҳон танлови натижалари асосида ва докторантурага (DSc) ва мустақил изланувчиликка (DSc) тиббиёт фанлари номзоди бўлган шахсларни суҳбат асосида қабул қилади.

Қабул онлайн (www.phd.mininnovation.uz сайти орқали) амалга оширилади.

Танлов шартлари ва қабул қилиш қоидалари бўйича маълумотлар Вирусология илмий-тадқиқот институтининг https://riv.uz/ сайтида жойлаштирилган. Ҳужжатларни қабул қилиш муддати: 15 сентябрдан 15 октябргача. Белгиланган муддатдан кейин ҳужжатлар қабул қилинмайди.

Маълумот учун телефон: (99871) 224-83-26