Мурожаатингиз учун минатдормиз!
  • Сана ва вақти

  • 2Шифокорни танланг

  • 3Қабулга ёзилиш

UZ RU EN +998 71 231-18-52 100194, Тошкент ш., Юнусобод, 3 квартал, Янги шахар кўчаси, 7А

Муҳим саволларга жавоблар

5 Октябрь 2020

Коронавирус инфекцияси тўғрисида аҳолидан тушган саволларга ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно АБДУСАМАТОВА жавоб беради.

- Коронавируснинг асосий хавфи нимада? Нима учун бу касалликка бутун дунё аҳамият бермоқда?

Коронавирус инфекцияси ўта контагиозлиги билан хавфли. У жуда тез тарқалади ва агрессив. Вирус ўпка нафас тизимини зарарлайди ва ўткир респиратор дистресс синдромини ривожлантирувчи пневмонияни чақиради. Бу эса ўз навбатида ўткир нафас етишмовчилигининг оғир турига олиб келади ва ўлим билан ҳам якунланиши мумкин.

– Коронавирусни даволашда имбирни дорилар ўрнида қабул қилса бўладими?

Имбирь – занжабил илмий тиббиётда кенг ишлатилади. Занжабилнинг жуда кўп фойдали хусусиятлари бўлганлиги сабабли нафақат маза бериш, балки даволовчи озуқа сифатида ҳам ишлатилади.

Занжабил илдизи таркибида кўплаб С, В1, В2 гуруҳ витаминлар, минерал моддалар: алюминий, калий, кальций, темир, марганец, фосфор, каприл, никотин ва линол кислоталари мавжуд. Бу моддалар антиоксидант, яллиғланишга қарши, ўсмаларга қарши, антимутаген ва бошқа хусусиятларга эга.

Экспериментал изланишлар занжабил илдизининг спиртли экстракти пневмония ва бошқа юқори нафас аъзоларининг яллиғланиш касалликларида фойда беришини кўрсатган. Лекин уни ҳам меъёрида истеъмол қилиш зарур, чунки у болаларда, ҳомиладорларда аллергияни келтириб чиқариши мумкин.

Занжабил коронавирус инфекциясида асосий дори воситалар билан бир қаторда ишлатилиши мумкин, лекин бир ўзи монотерапия сифатида ёрдам бермайди.

- Қандли диабети бор инсонларда коронавирус инфекцияси оғир кечишининг сабаби нимада?

Қандли диабети бўлган инсонлар турли инфекцияларга мойил бўлади.Сабаби шакар микроблар учун озуқа моддаси ҳисобланади. Агар қандли диабети бор бемор қонида глюкоза кўп бўлса, коронавирус ушбу беморларда оғир кечади. Чунки касалликда кузатиладиган “цитокинлар ҳужуми” учун шакар қувват манбаи ҳисобланади. Айниқса тана вазни ортиқча бўлган қандли диабети бор инсонларда коронавирус оғир кечади.

Бу беморлар ўзларида коронавирус касаллигига хос бирон клиник белгиларни сезсалар, дарҳол ҳудудий шифокорларга мурожаат этишлари шарт. Бундай беморлар уй шароитида ўзини даволаши таъқиқланади.

Қандли диабети бўлган беморлар ҳудудий поликлиникаларда диспансер назоратда бўлишлари, ўзларида ўзгариш сезсалар дарҳол шифокорга мурожаат этишлари, оммавий жойларга зарурат бўлмаса бормасликлари, имкони бўлса уйдан масофавий ишлашлари ва шифокор тавсия этган даво муолажаларни вақтида мунтазам олиб туришлари зарур.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.