Мурожаатингиз учун минатдормиз!
  • Сана ва вақти

  • 2Шифокорни танланг

  • 3Қабулга ёзилиш

UZ RU EN +998 71 224-83-26 100194, Тошкент ш., Юнусобод, 3 квартал, Янги шахар кўчаси, 7А

ТИББИЙ ХИЗМАТ

Амбулатор-поликлиника ташҳисот-Гепатология маркази ЎзР ССВ Вирусология ИТИ клиникасининг таркибидаги бўлинма. Бу марказда малакали инфекционист врачлар ва УТТ (ультратовуш ташҳисоти) врачлари   томонидан беморларни қабул қилиш амалга оширилади.

Бизлар турли юқумли касалликлар ва уларнинг асоратларини  ташҳислаш, даволаш ва олдини олиш билан шуғулланамиз.

Амбулатор-поликлиника ташҳисот-Гепатология маркази замонавий тиббий асбоб ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, институт лабораториясида ҳам кенг қамровли турли вирусли инфекцияларга текшириш ишларини олиб бориши мумкин. Марказда кўплаб  юқори малакали мутахассис врачлар, тиббиёт фани номзодлари, тиббиёт  фани докторлари фаолият олиб бориши, турли вирусли юқумли касалликларни чуқур ҳамда аниқ  текшириш ва даволаш ишларини  олиб боришни ўзиги хос  юқори даражада амалга ошириш  имконини беради.   

Тиббий ёрдамнинг энг охирги стандартлар асосида ташкил этилганлиги, мурожаат қилганлар учун яхши шароитлар яратилганлиги ва институтнинг қулай жойда жойлашганлиги беморларнинг замонавий ва юқори малакали тиббий ёрдамни олишларига имкон беради.

Исмоилов Умед Юсупович
Исмоилов Умед Юсупович
 
Лавозим номи

Амбулатор поликлиник диагностика гепатология марказнинг бошлиғи

 
Илмий даражаси

Тиббийот фанлари номзоди

 
Олий тиббий маълумот
Муассаса
Қабул қилинган йили
Битирув йили
Бухоро давлат тиббийот институти
1992 1998
 
касбий фаолият
Муассаса
Холати
иш йиллари
Бухоро давлат тиббийот институти
клиник резидент
1998 - 2000
Бухоро вилояти юкумли касалхонаси
reanimatolog, yuqumli kasallik mutaxassisi
2000-2003
Бухоро вилояти юкумли касалхонаси
бош шифокор ўринбосари
1996 - 1996
Бухоро вилояти юкумли касалхонаси
бош шифокор 
1996 - 2005
Вирусология илмий тадқиқит институти
Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари
2005 - 2007
Вирусология илмий тадқиқит институти
Амбулаор диагностика гепатология марказининг бошлиғи
2007 - hozir

Асосий вазифалари:

ШИФОКОРЛАР МАСЛАҲАТИ

УТТ

КУНДУЗГИ СТАЦИОНАР

 

ЛАБОРАТОР ТЕКШИРУВЛАР
– БИОКИМЁВМЙ ТЕКШИРУВЛАР

– КЛИНИК
ТЕКШИРУВЛАР
– ОНКОМАРК
ЁРЛАР (α-ФП)

Иш вақти:

Қабул: Душанба - Шанба 08:00-14:30

тел.: (99871) 231-18-52

Иш тартиби

Душанба - Шанба — 08:00 – 14:30



Телефон

+998 (71) 224-83-26


Иш ва хизмат кўрсатиш ҳажми:

- ОИВ/ОИТС, вирусли гепатит В ва С касалликлари ташхисоти билан шуғулланувчи лабораторияларнинг ташқи сифатни баҳолашни (ТСБ) амалга ошириш.

- Инфекциялар ташҳисотининг сифатини назорат қилиш учун стандарт зардоб панеллари ва лаборатория стандартларини тайёрлаш.

- Ишлаб чиқарилган ва импорт ташҳисот тест тўпламларининг сифатини баҳолаш.

- Республиканинг барча ҳудудларидаги лаборатория мутахассислари учун ўқув маркази.

Йил давомида лаборатория мутахассислари вирусология курси ва шифокор-вирусологнинг профессионал ихтисослашув дастури билан шуғулланади.

-Аҳолига вирусли гепатит, ТОРЧ инфекциялари ташхиси учун иммунофермент таҳлил (ИФТ) ва полимераза занжирли реакцияси (ПЗР) бўйича ташҳисот хизматларини кўрсатиш ўзини ўзи қўллаб-қувватловчи тизим  асосида ишлаб чиқилган.

- Илмий ва текширув тадқиқотлари.

- Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ЖССТ), академикС.Ю.Юнусовномли Ўсимликлар кимёси институти билан ҳамкорлик (Ўзбекистон), Россиянинг Эпидемиология МИТИ, “Чегарасиз шифокорлар”  халқаро ташкилоти билан ҳамкорлик.

Алиева Лариса Евгеньевна
Алиева Лариса Евгеньевна
 
Лавозим номи

Референс лабораториясининг бош мудири

 
Илмий даражаси

Тиббийот фанлари номзоди

 
Олий тиббий маълумот
Ўкув муассаси
Қабул қилинган йили
Битирув йили
Тошкент педиатрия тиббийот институти
1989 1995
Ўзбекистон Республикаси Сўғлиқни сақлаш вазирлигининг Тошкент тиббийот институти гигиена факултети
1978 1994
 
касбий фаолият
Муассаса
Холати

иш йиллари

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқкни сақклаш вазирлигининг Эпидемиология, микробиология
ва юкумли касалликлар илмий тадқиқот институти
Кичик илмий ходим
1984 - 1994
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқкни сақклаш вазирлигининг Эпидемиология, микробиология
ва юкумли касалликлар илмий тадқиқот институти
Катта илмий ходим
1994 - 1995
Дори воситалари ва тиббий джихозларни давлат экспертизаси ва стандартлаштириш маркази
лаборатория мудири
1995 - 2004
Узбекистон Республикаси Соғлиқкни сақлаш вазирлигининг Иктисодийот вазирлиги Та'лимни риводжлантириш бошқармаси мутахассис, этакчи мутахассис, бош мутахассис 1998 - 2004

ЎзР Соғлиқкни сақлаш вазирлигининг ма'лумот лабораторияси

директор ўринбосари
2004 - 2012

ЎзР Соғлиқкни сақлаш вазирлигининг ма'лумот лабораторияси

боши 2012 - хозир

 

Режим работы

Душанба - Шанба — 08:00 – 14:30


Телефон

+998 (71) 224-83-26




Жигар тўқимасининг фиброскан текшируви афзалликлари:

  • Муолажадан кейинги асоратлар эҳтимолининг йўқлиги;
  • Методиканинг ҳавфсизлиги;
  • Текширувнинг оғриқсиз амалга ошиши;
  • Беморларни госпитализация қилмасдан амбулатор равишда диагностикани амалга ошириш;
  • Текширувдан олдин тайёргарлик ўтказилишга эҳтиёж йўқлиги;
  • Аппаратуранинг юқори сезгирлиги;
  • Диагностик натижаларнинг тез фурсатда тайёр бўлиши.

Беморлар учун афзалликлари:

  • Ҳавфсиз, жароҳатсиз метод;
  • Беморнинг госпитализацияга муҳтож эмаслиги;
  • Текширувдан олдин ҳеч қандай текширишга эҳтиёж йўқлиги;
  • Текширувдан олдин ҳеч қандай тайёргарчиликка эҳтиёж йўқлиги;
  • Жиҳознинг юқори сезгирлиги жигар циррозини дастлабки босқичларда аниқлашга имкон бериши;
  • Текширув натижаларининг шу заҳоти чиқариб берилиши.

Текширувга кўрсатмалар:

  • Сурункали вирусли гепатит В ва С;
  • Дори-дармон таъсирида юзага келган гепатитлар;
  • Аутоиммун гепатитлар;
  • Жигарнинг алкоголь билан зарарланиши;
  • Жигарнинг ёғли дистрофияси;
  • Жигар циррози;
  • Бирламчи склерозланувчи холангит;
  • Жигар ичи холестази;
  • Жигарнинг токсик зарарланишлари.

Эндоскопик текширув ошқозон ичак тракти аъзолари холатини ва шиллиқ қаватини тўлиқ ва батафсил кўриш имконини берувчи самарали ташҳисот усули ва хавфли ўсмаларни аниқловчи ягона усул ҳисобланади. Эндоскопия ушбу касалликларни касалликнинг эрта даврида аниқлаб, даволаш имконини беради.

 

 

 

ЭГДСни ўтказиш учун кўрсатма

Қизилўнгач касалликлари: қизилўнгач веналарининг варикоз кенгайиши, дивертикуллар, полиплар, Баррета қизилўнгачи;

Гастроэзофагелрефлюкс касаллик (ГЭРК);

Ошқозон ва 12 бармоқли ичак касалликлари: яракасаллиги, эрозив жараён, сурункали гастрит, дуоденит;

Ошқозондан қон кетиш манбаини аниқлаш;

Қориннинг юқори қисмида узоқ давом этувчи оғриқлар;

Қизилўнгач, ошқозон ва 12 бармоқли ичакда хавфли жараённи тасдиқлаш. 

Қизилўнгач веналарининг варикоз кенгайиши


Видеоколоноскопия – йўғон ва тўғри ичакни эндоскопик текширувнинг самарали ва аниқ усулидир. Йўғон ичак холатини унинг барча узунлигида баҳолаш имконини беради. Ўсма ўзгаришларининг олдини олиш имконини беради.

Видеоколоноскопияга кўрсатма

  • Крон касаллигининг ташҳисоти
  • Гиршпрунг касаллигининг ташҳисоти
  • Сурункали қабзият
  • Дефекацияда қон ёки шиллиқнинг ажралиши
  • Сурункали диарея синдроми
  • Ректороманоскопияда аниқланган полиплар
  • Абдоминалоғриқларнинг ич келишининг бузилиши билан кечиши
  • Озиш ва дефекация бузилганда ўсмага шубҳа қилиш
  • Ич келиши бузилганда сабабсиз анемия
  • Йўғон ичак дивертикулези
  • Ичак оқмалари
  • Гистологик текширувларга намуна (биопсия) олиш

 

  • ФГДС ЖАРАЁНИда ХЕЛИКОБАКТЕРГА СИНАМА - (ошқозон яраси, гастритни чақирувчибактерияга текширув учун синама ва бошқалар).

ВИДЕОКОЛОНОСКОПИЯ СЕДАЦИЯ БИЛАН (МЕДИКАМЕНТОЗ УЙҚУ) – йўғон ва тўғри ичак патологик ҳолатлари ташҳисотини инстументал текширувнинг замонавий усулидир. Йўғон ичак холатини унинг барча узунлигида баҳолаш имконини беради. Ўсма ўзгаришларининг олдини олиш имконини беради.

Колоноскопия ташҳисот мақсадида фақат кўрсатмалар бўйича ўтказилади. Агар беморда аввал ичак патологияси ёки жарроҳлик амалиёти бўлган бўлса, бемор профилактик кўрувлардан ҳар 3-5 йилда ўтади. 50 ёшдан кейин ҳар бир инсон йўғон ичак ракининг олдини олиш учун  ушбу даврийликка амал қилиши лозим. Агар оиласида аввал кимдир онкопатология билан касалланган бўлса профилактик кўрувлар стандарт муддатдан 10 йил олдин бошланади.

 

 ЭНДОСКОПИК ТЕКШИРУВДА БИОПСИЯ ва СЎНГРА ГИСТОЛОГИК ТЕКШИРУВ

Муолажада текширилувчи аъзо тўқимаси олинади. Сўнгра биологик намуна бўлакчаси ташҳисни аниқлаш учун гистологик, гистохимик лаборатор текширувларига берилади.

Бемор учун фойдалимаълумотлар

- Замонавий колоноскопия сифатини нима баҳолайди?

Сифатли колоноскопия бир қанча омилларга боғлиқ:

Беморни текширувга самарали тайёрлаш, шифокор-эндоскопист томонидан текширувни ўтказиш маҳоратига, шунингдек, замонавий эндоскопик асбоб-ускуналарга.

- Нима учун одамлар ушбу муолажадан қўрқишади ва хохлашмайди?

Йўғон ичакни текширув олдиндан пухта тайёрлашни талаб қилади, кўпчилик одамлар орасида уялиш, ноқулайлик, қўрқув хиссини чақиради, оғриқли текширув деган хато фиклар тарқалган. Лекин замонавий асбоб-ускуналар  ва шифокор-эндоскопист тажрибаси ушбу муолажани оғриқсиз ва қулай ўтказиш имконини беради. Ҳозирги вақтда колоноскопия вақтида беморни медикаментоз уйқу холатига (седация) тушириш имкони мавжуддир. Бу беморнинг хавотирини камайтиради ва бошқа мамлакатларда кўп йиллардан буён кенг қўлланилади. Аввал оғриқсизлантириш муолажаси кенг тарқалишига қадар, одамлар  стомотологга боришдан қўрқишларини эслаб кўринг. Ҳозир эса, одамлар қўрқувсиз тишларини даволатишмоқда ва профилактик кўрувлардан ўтишмоқда.

- Колоноскопияга тўғри тайёргарлик нималарни ўз ичига олади?

Беморни колоноскопияга тайёрлашнинг асосий икки босқичи:

1.Ўсимлик клетчаткаси чекланган парҳезга риоя қилиш

2.Ичакни тозалаш учун бевосита препаратни қабул қилиш

Беморнинг шифокорнинг ичакни тайёрлаш тавсияларига риоя қилишидан текширув натижаларининг боғлиқлигини тушуниши жуда муҳимдир: агар ичак бўшлиғида қолдиқлар бўлса уни колоноскопия вақтида ювиш ёки олиб ташлаш имкони бўлмайди, бу эса, йўғон ичак бўшлиғини тўлиқ кўра олмасликка олиб келади, оқибатда полип хатто ракни ўтказиб юбориш мумкин.

- Ичакни янги текширув усули – капсулали эндоскопияга қандай қарайсиз?

Видеоколоноскопия ҳозири вақтда йўғон ичак касалликларини ташҳислашнинг информатив усули бўлиб қолмоқда. Видеокапсулали текширув илк бор колоноскопия ва гастроскопия кўрувида кўриб бўлмайдиган ингичка ичак қисмларини текшириш учун ишлаб чиқилган эди. Ингичка ичак касалликлари кам учрайди, ва ушбу текширув учун маълум кам кўрсатмалар мавжуд. Кейинчалик йўғон ичак учун ҳам анологик капсула яратилди. Ҳозирги вақтда видеокапсулали колоноскопия аввал стандарт ҳисобланувчи эндоскопик колоноскопиядан устунлик бўйича ютқазади: капсулани бошқариш мумкин эмас, у ичакдаги қолдиқларни олиб ташлай олмайди, шунингдек, биопсияни бажара олмайди ва эндоскопик жаррохликни ҳам ўтказа олмайди (полипларни ва йўғон ичакнинг эрта ракини олиб ташлаш). Балки, келажакда стандарт колоноскопия ўрнини боса олиши мумкин.

-Колоноскопия видео ёзувини келгусида бажарилувчи текширувлар билан таққослаш учун албатта олиш зарур дейишади, шунақами?

Халқаро стандартлар бўйича, колоноскопия натижаларини фотофиксация қилиш зарур – йўғон ичакнинг турли қисмларининг стандарт ҳолатини, аниқланган ўзгаришларни расмга тушириш, ва ушбу этилганларни биз амалга оширамиз. Мен бутун  текширувнинг видео ёзувини бажариш зарур эмас деб ҳисоблайман. Чунки шифокор-эндоскопист колоноскопиядан олдин аввалги натижаларни ўрганиш учун кўп вақтни сарфлашига тўғри келади. Сифатли бажарилган колоноскопия расмларини ўрганиш етарлидир. Бундан ташқари хеч бир клиникада барча текширувлар видео ёзувларини сақлаш учун катта серверлар (электрон маълумотларни сақланиши) мавжуд эмас.

 



Шифокорлар:

Маткулиев Уткирбек Исмоилович - хирург- эндоскопист

Нормухамедов Сардор Гайратович – хирург-эндоскопист

Досов Авалбек Авазбекович - эндоскопист-онколог

Иш тартиби:

Душанба-Жума - 8.30-16.00

Шанба - 8.30-14.00