Мурожаатингиз учун минатдормиз!
  • Сана ва вақти

  • 2Шифокорни танланг

  • 3Қабулга ёзилиш

UZ RU EN +998 71 224-83-26 100194, Тошкент ш., Юнусобод, 3 квартал, Янги шахар кўчаси, 7А

Юқори малакали кадрларга, замонавий ташҳисот ва терапевтик технологияларга, тадқиқот учун зарур шароитларга эга бўлган ССВнинг Вирусология илмий-текшириш институти вирусология ва юқумли касалликларнинг барча соҳаларида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш вазифасини бажаради. Илмий ходимлар докторантура, таянч докторантура ва изланувчи сифатида тайёрланади. Институтда клиник ординатурада ўқитиш, шифокорлар ва тадқиқотчиларга вирусология ва юқумли касалликлар бўйича юқори малакали мутахассисларни жалб қилиш бўйича машғулотлар ўтказилади. Институт мутахассислари республиканинг вилоятларида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш, маҳорат дарсларини олиб борадилар.

    1. Вирусология илмий-текшириш институтида тиббиёт олийгоҳидан кейинги дастурлар асосида докторантлар, таянч докторантура ва мустақил изланувчилар тайёрланади (юқори малакали кадрларни тайёрлаш даражаси). Докторантура, таянч докторантура ва мустақил изланувчиликка тайёрлаш асосий профессионал таълим дастурларини амалга оширишнинг 14.00.00 Тиббиёт фанлари йўналиши бўйича амалга оширилади.

    Мутахассислик шифри:

    14.00.10 юқумли касалликлар

    14.00.30 эпидемиология

    03.00.04 микробиология ва вирусология

    Таълим шакли. Илмий ва педагогик кадрларни докторантура, таянч докторантурага тайёрлаш кундузги ўқув шаклида амалга оширилади.

     

    1. «Юқумли касалликлар» йўналиши бўйича клиник ординатура.

     

    1. Вирусология илмий-текшириш институтининг Референс лаборатория базасида ТТАнинг Микробиология, Вирусология ва Иммунология кафедрасининг мавжуд дастури бўйича магистрларни тайёрлаш.

     

     

    4. Вирусли юқумли касалликларнинг сифат назорати ва лаборатория ташҳисоти масалалари бўйича мутахассисларни ўқитиш

Таянч докторантура, докторантура ва мустақил изланувчиликка қабул онлайн (www.phd.mininnovation.uz сайти орқали) амалга оширилади.

 

Таянч докторантура ва мустақил изланувчиликка (PhD) қабул қилиш тартиби

Вирусология илмий-текшириш институтига таянч докторантура ва мустақил изланувчиликка маълумоти тугалланган (магистр ёки клиник ординатура дипломи) дипломга эга бўлган шахслар имтиҳон танлови натижалари асосида қабул қилинади. Илмий журналда чоп этилган камида битта илмий мақола ва диссертация ишининг асосини ташкил этувчи камида иккита тезис мавжуд бўлиши лозим.

Бюджет маблағлари ҳисобидан таянч докторантурада (PhD) тўлиқ тайёргарлик курсини тамомлаган шахслар таянч докторантурага  (PhD) қайта кириш ва ўқиш ҳуқуқига эга эмаслар.

 

Танлов шартлари

Ўқишга қабул қилиш қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ танлов натижалари бўйича танлов асосида амалга оширилади.

Танлов шартлари қуйидаги фанлардан имтиҳон шаклида ўтказилади:

Чет тили

Мутахассислик

 

Қабул қилиш қоидалари

Танловда иштирок этиш учун Вирусология ИТИнинг қабул қилиш учун масъул котибига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши керак:

-ариза;

- маълумотнома

- меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси;

- олий таълим диплом нусхаси;

- магистратура диплом ёки клиник ординатура диплом нусхаси;

-изланиётган мавзу бўйича илмий доклад;

-диссертация режасининг кенгайтириб ёритилган лойиҳаси;

- илмий журналларда ва нашрларда эълон қилинган илмий мақолалар (битта), илмий ва илмий-амалий конференциялар, семинарлар ва давра суҳбатлари тўпламларига фан доктори илмий даражасини олиш учун диссертация ишининг асосини ташкил этиши мумкин бўлган тегишли илмий йўналишлар бўйича бошқа илмий ишлар тўпламларига киритилган тезислар (иккита) рўйхати;

- чоп этилган илмий ишларнинг нусхалари.   

 

Фалсафа доктори учун мустақил равишда танлов ўтказиш учун камида икки йил илмий ёки педагогик тажрибага эга бўлган ёки маълум илмий ютуқларга эга бўлган шахслар (ихтироларга патент ёки муаллифлик ҳуқуқи гувоҳномаси) хужжат топширади.

 

Мустақил изланувчиликка (PhD) талаб қилинадиган ҳужжатлар рўйхати

-ариза;

- малумотнома

- белгиланган тартибда тасдиқланган иш дафтарининг нусхаси;

- олий таълим диплом нусхаси;

- магистратура диплом ёки клиник ординатура диплом нусхаси;

- тадқиқот мавзуси бўйича илмий маъруза;

- батафсил диссертация режаси лойиҳаси;

- нашр қилинган илмий мақолалар рўйхати (1 та мақола, 2 та тезис);

- нашр қилинган илмий мақолалар

-Иш жойидан олинган характеристка

Таянч докторантурага кириш учун талабгорлар имтиҳонларини топширади:

- мутахассисликлар (микробиология ва вирусология, юқумли касалликлар)

- чет тили (аввал ўқиган таълим даражасида).

Докторантурага кириш учун талабгорлар мутахассислик бўйича суҳбатдан ўтади.

Таълим тўлови – давлат томонидан молиялаштирилади.

Таянч доктарантура ва докторантура учун кириш имтиҳонлари 1-ноябрдан 25-ноябргача ўтказилади.

Ҳужжатларни қабул қилиш:

Ҳужжатларни қабул қилиш муддати: 15-сентябрдан 15-октябргача

Белгиланган муддатдан кейинҳужжатлар қабул қилинмайди.

 

Ҳужжатларни қабул қилиш манзили:

100194, Тошкент шаҳри, Юнусобод, Янги шаҳар кўчаси, 7А.

Тэлефон / факс: (99871) 224-83-26

 

Қабул вақти: душанба-жума 09.00-16.00

 

 

 

- Доктарантура ва мустақил изланувчиликка (DSc) қабул қилиш тартиби:

Вирусология илмий-тадқиқот институтига мустақил изланувчи ҳамда доктарантурага (DSc) тиббиёт фанлари номзоди бўлган шахслар суҳбат натижалари бўйича қабул қилинади.

Илмий натижалар, жумладан, илмий журналларда чоп этилган камида учта илмий мақола ва диссертациянинг илмий асосларини ташкил этган камида иккита тезис бўлиши керак.

Бюджет маблағлари ҳисобидан докторантурани тўлиқ тамомлаган шахслар қайта қабул қилинмайди.

Докторантурада (DSc) ўқиш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар рўйхати:

- ариза;

- маълумотнома

- белгиланган тартибда тасдиқланган иш дафтарининг нусхаси;

- олий таълим диплом нусхаси;

- фан доктори ёки PhD дипломининг нусхаси;

- тадқиқот мавзуси бўйича илмий маъруза;

- батафсил диссертация режаси лойиҳаси;

- нашр қилинган илмий мақолалар рўйхати (3 мақола, 2 та тезис);

- илмий мақолалар.

Ёзма реферат - ўрганиладиган тадқиқот соҳаси бўйича. Реферат хажми 40-70 минг белгидан иборат бўлиши керак.

 

Мустақил изланувчиликка (DSc) талаб қилинадиган ҳужжатлар рўйхати:

- ариза;

- маълумотнима;

- белгиланган тартибда (илмий ва педагогик) тасдиқланган иш дафтарининг нусхаси;   камида 2 йил тажрибаси);

- диплом нусхаси;

- фан номзоди дипломининг нусхаси;

- иш жойидан олинган характеристика;

- нашр қилинган илмий ишлар рўйхати (3 та мақола / 2 та тезис);

- илмий мақолалар рўйхати.

Ҳужжатларни қабул қилиш муддати: 15 сентябрдан 15 октябргача

Белгиланган муддатдан кейин ҳужжатлар қабул қилинмайди.

 

 

 

-Клиник ординатура

Клиник ординаторларни тайёрлаш базаси клиника ва амбулатор диагностика-гепатология маркази ва институтнинг барча бўлимларини ўз ичига олади.

Клиник база қуйидаги бўлимдан ташкил топган: болалар юқумли диарея касалликлари, ОИВ/ОИТС бўлими, ўткир вирусли гепатитлар, сурункали вирусли гепатитлар, сурункали вирусли гепатит ва жигар циррози, жонлантириш, жадал даволаш ва лабораториялар. Клиник база беморларга ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш учун замонавий асбоб-ускуналар билан таъминланган.

Институт ўқув фаолиятини олиб бориш ҳуқуқий лицензия асосида «Юқумли касалликлар» мутахассислиги бўйича ординаторларни қабул қилади.

Кириш имтиҳони мутахассислик бўйича тест ва оғзаки сўров ўтказиш шаклида ўтказилади. Қабул синовларидан олинган натижалар баённома билан расмийлаштирилади ва ҳужжатлаштирилади.

Қабул қилиш учун ариза беришга ўқишга кириш учун ариза берувчилар топширади. Қабул қилиш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар институтга, клиник ординатурага қабул қилиш бўйича масъул котибга тақдим этилади.

Клиник ординатурага қабул қилиш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар рўйҳати:

  1. Директор номига ариза
  2. Шахсий варақа
  3. Таржимаи ҳол
  4. Диплом илова билан
  5. Паспорт нусхаси

6.Тиббий маълумотнома

  1. Ҳарбий гувоҳнома
  2. Яшаш жойидан олинган гувоҳнома
  3. Иш жойидан олинган характеристика
  4. Расм – 4та
  5. Меҳнат дафтарчасининг нусхаси
  6. Йўлланма
  7. Папка (Скоросшиватель) -1
  8. Файл папка (30 та саҳифа) -1

 

Ҳужжатларни қабул қилиш 20-июлдан бошланади ва 20-августда тугайди.

Ҳужжатларни қабул қилиш манзили:

100194, Тошкент шаҳри, Юнусобод, Янги Шаҳар кўчаси, 7А.

Телефон / факс: (99871) 224-83-26

Қабул вақти: душанба-жума 09.00-16.00

Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг юқумли касалликлар кафедраси 1939 йилда профессор Н.И.Рогоза тавсиясига кўра ташкил этилган.

1951 йилгача кафедрага А.Каценович ва А.Цыгал раҳбарлик қилган. 1951 йилдан 1988 йилгача кафедрани Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси, Россия Федерацияси тиббиёт фанлари академияси муҳбир аъзоси Исак Қурбанович Мусабаев бошқарган.

1988-2000 йилларда кафедра раҳбари тиббиёт фанлари доктори Джурабай Адилович Адилов бўлган. 2000 йилдан ҳозирги кунгача кафедра тиббиёт фанлари доктори, профессор Э.И.Мусабаевнинг қўл остида иш олиб бормоқда.

Кафедра фаолияти давомида кафедра ходимлари томонидан кўпгина юқумли касалликларда микроэлементар бузулишларининг патогенетик аспектлари ўрганилган, бу ўз навбатида бузулишларни тузатиш ҳисобига эрта беморларни соғайишига олиб келди.

1975-1995 йилларда кафедра ҳомиладорларда парентерал вирусли гепатитлар кечишининг ўзига ҳосликларини ўрганиш билан шуғулланган.        

1995 йилдан кафедра сурункали вирусли гепатитлар В, С, ва Дельта бўйича, ОИВ инфекцияси бўлган беморларни даволаш ва олиб бориш, сероз менингитлар мавзулари юзасидан илмий ишлар олиб боради.

Ўқув жараёни. Юқумли касалликларнинг барча йўналишлари бўйича 12 дан ортиқ цикллар ташкил қилинган. 1995 йилдан ОИВ инфекцияси бўйича алоҳида цикл ташкил этилган. Охирги йилларда кафедрада “Гепатологиянинг долзарб муаммолари” мавзусида цикллар режага киритилиб олиб борилмоқда.

Бу циклларда курсантлар жигарнинг юқумли касалликларида замонавий лаборатор-инструментал текширув усуллари ва даволаш чора тадбирлари билан танишадилар. Охирги 5 йилда кафедрада 600 дан ортиқ шифокорлар малака оширган.

Даволаш жараёни. Кафедра ходимлари база жойлашган клиникада даво-ташхисот ишларида фаол иштирок этадилар. Профессор ва доцентлар Вирусология илмий текшириш институти клиникаси бўлимларининг илмий раҳбарлари ҳисобланади. Ассистентлар бириктирилган бўлимларда беморларни кўриб олиб борадилар. Барча кафедра ходимлари клиникада ўтказиладиган патологоанатомик конференцияларда иштирок этадилар. Кафедрада ишлаб чиқилган методик йўриқномалар клиника фаолиятида қўлланилади.

Кафедранинг халқаро ҳамкорлиги. Кафедра ҳорижий давлатлар муассасалари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади (Д.И.Ивановский номидаги Вирусология илмий текшириш институти, Грипп институти, АҚШнинг СДС ташкилоти, ЮНИСЕФ, Глобал фонд, ЮСАИД ва бошқалар).

Кафедрасининг2018-2019 ўқув йиллари учун календар режаси

Цикл номи Соат Сана
Вирусли гепатитларнинг давоси валаборатор ташхисотининг янги технологиялари (инфекционистлар, УАВ, терапевт, педиатрлар, гастроэнтерологлар)
м.м.о. 72 соат йил давомида талаб булган холларда
Нейроинфекцияларнинг ташхисоти ва давосининг замонавий масалалари (инфекционистрлар, УАВ, невропатологлар)
м.м.о. 36 cоат йил давомида талаб булган холларда
Юкумли касалликлар (инфекционистлар, УАВ, педиатрлар, терапевтлар)
сайёр цикл
м.м.о. 144 соат 03.06-29.06
Гепатологиянинг долзарб муаммолари (Инфекционист, гастроэнтеролог, УАВ)
м.м.о. 144 cоат 03.04-30.04
ОИВ ва TORCH инфекцияларнинг ташхисоти ва давоси (инфекционист, УАВ, терапевт, акушер- гинеколог, педиатр, дерматовенеролог)
м.м.о. 144 соат 02.05-30.05
Юкумли касалликлар (инфекционистлар)
у.м.о. 144 соат 04.02-02.03
Ичак инфекциялари ва инвазиялари (инфекционист, гастроэнтеролог, УАВ, педиатр)
м.м.о. 144 cоат 04.03-02.04
Вирусли гепатитларнинг давоси ва лаборатор ташхисотининг янги технологиялари (инфекционист, КИЗ, УАВ, гастроэнтерологлар)
м.м.о. 144 соат 29.11-27.12
Юкумли касалликларнинг танланган масалалари (инфекционистлар, КИЗ, УАВ, терапевтлар, педиатрлар)
м.м.о. 144 соат 07.01-02.02