Мурожаатингиз учун минатдормиз!
  • Сана ва вақти

  • 2Шифокорни танланг

  • 3Қабулга ёзилиш

UZ RU EN +998 71 231-18-52 100194, Тошкент ш., Юнусобод, 3 квартал, Янги шахар кўчаси, 7А

Амбулатор поликлиник ташҳисот-Гепатология маркази

20 Август 2019

Амбулатор-поликлиника ташҳисот-Гепатология маркази ЎзР ССВ Вирусология ИТИ клиникасининг таркибидаги бўлинма. Бу марказда малакали инфекционист врачлар ва УТТ (ультратовуш ташҳисоти) врачлари   томонидан беморларни қабул қилиш амалга оширилади.

Бизлар турли юқумли касалликлар ва уларнинг асоратларини  ташҳислаш, даволаш ва олдини олиш билан шуғулланамиз.

Амбулатор-поликлиника ташҳисот-Гепатология маркази замонавий тиббий асбоб ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, институт лабораториясида ҳам кенг қамровли турли вирусли инфекцияларга текшириш ишларини олиб бориши мумкин. Марказда кўплаб  юқори малакали мутахассис врачлар, тиббиёт фани номзодлари, тиббиёт  фани докторлари фаолият олиб бориши, турли вирусли юқумли касалликларни чуқур ҳамда аниқ  текшириш ва даволаш ишларини  олиб боришни ўзиги хос  юқори даражада амалга ошириш  имконини беради.   

Тиббий ёрдамнинг энг охирги стандартлар асосида ташкил этилганлиги, мурожаат қилганлар учун яхши шароитлар яратилганлиги ва институтнинг қулай жойда жойлашганлиги беморларнинг замонавий ва юқори малакали тиббий ёрдамни олишларига имкон беради.

 

 

Исмоилов Умед Юсупович

амбулатор поликлиника ташҳисот-Гепатология маркази раҳбари

тиббиёт фанлари номзоди

                                                      

1992-1998 йй.

-Бухоро Давлат тиббиёт институти талабаси

1998-2000 йй

-Бухоро Давлат тиббиёт инситути юқумли касалликлар кафедраси клиник-ординатор

2000-2002 йй.

-Бухоро вилоят юқумли касалликлар касалхонасида врач-реаниматолог,

 инфекционист

2003-2009 йй.

-Бухоро вилоят юқумли касалликлар касалхонасида даволаш ишлари

 бўйича бош врач ўринбосари

2009-2017 йй.

-Бухоро вилоят  юқумли касалликлар шифохонаси бош врачи

2017- 2018 йй.

-Вирусология илмий-текшириш институти илмий ишлар бўйича директор ўринбосари вазифасини вақтинча бажарувчиси

2018 й - ҳ.в.    

-Вирусология илмий текшириш институти қошидаги амбулатор поликлиника диагностика-Гепатология маркази рахбари

 

Асосий вазифалар:

ШИФОКОРЛАР МАСЛАҲАТИ
УЛТРАТОВУШ ТЕКШИРУВИ
КУНДУЗГИ ШИФОХОНА

ЛАБОРАТОРИЯ ТЕКШИРУВЛАРИ:
- БИОКИМЁВИЙ ТЕКШИРУВЛАР
- КЛИНИК ТЕКШИРУВЛАР
- ОНКОМАРКЁРЛАРГА ТЕКШИРУВ (А-ФП)