Мурожаатингиз учун минатдормиз!
  • Сана ва вақти

  • 2Шифокорни танланг

  • 3Қабулга ёзилиш

UZ RU EN +998 71 231-18-52 100194, Тошкент ш., Юнусобод, 3 квартал, Янги шахар кўчаси, 7А

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасининг клиник-биокимё лаборатория

20 Август 2019

Клиник-биокимё лабораторияси касалликни ташҳислаш, кечиш оғирлигини баҳолаш, прогнозлаш ва давонинг самарадорлигини аниқлаш мақсадида клиник- лаборатор текширувларни амалга оширади. Биокимёвий текширувлар патологик холатларда организмдаги жараёнларнинг ўзгаришини баҳолаш, шунингдек касалликни ташҳислаш ва прогнозлаш учун зарурдир.

Клиник-биокимё лабораторияси замонавий асбоб-ускуналарга ва малакали ходимларга эга, бу эса беморларни ташҳислаш ва даволаш учун турли вазифаларни амалга ошириш имконини беради. Лабораторияда малакали шифокор-лаборантлар Каримджанова Вазира Холматовна раҳбарлигида  фаолият олиб боришади

 

Каримджанова Вазира Холматовна

клиник-биокимё лаборатория мудири

                          

 

1976-1979 йй.

-Й.Охунбобоев номли тиббиёт билим юрти талабаси

1979-1981 йй.

-Тошкент вилояти бирлашган шифохонаси, терапия бўлими  ҳамшираси

1980-1986 йй.

-Тошкент давлат университети талабаси

1981-1991 йй.

-Тошкент шаҳри болалар кўптармоқли клиник шифохонаси, хирургия бўлими ҳамшираси

1991-1997 йй.

-Тошкент шаҳри болалар кўп тармоқли клиник шифохонаси клиник биокимё диагностика лабораторияси шифокор лаборанти

1997-1997 йй.

-Тошкент шаҳри 2- юқумли каслликлар  шифохонаси клиник биокимё диагностика лабоаторияси шифокори

1997-2006 йй.

-Тошкент шаҳар 2- юқумли каслликлар  шифохонаси клиник биокимё диагностика лабоаторияси мудири

2006 й. -ҳ.в. 

-Вирусология илмий текшириш институти клиник биокимё диагностика лабораторияси  мудири

 

Клиник-биокимё лабораториясида клиник (гематологик  таҳлиллар, сийдик, нажас, орқа мия  суюқлиги ва асцитик суюқлик), биохимик (АлАТ, билирубин, глюкоза, мочевина, ПТИ, умумий оқсил, коагулограмма, тимол синамаси, альбумин, креатинин, диастаза, ишқорий фосфатаза ва бошқалар) ва иммунологик текширувлар амалга оширилади.

 

              

 

Лаборатория шифокорлари:

Хамидова Умида Эликбаевна – олий тоифали шифокор-лаборант

Алимова Зилола Бахрамовна – биринчи тоифали шифокор-лаборант