Мурожаатингиз учун минатдормиз!
  • Сана ва вақти

  • 2Шифокорни танланг

  • 3Қабулга ёзилиш

UZ RU EN +998 71 231-18-52 100194, Тошкент ш., Юнусобод, 3 квартал, Янги шахар кўчаси, 7А

Гастроинтестинал эндоскопия бўлими

16 Август 2019

Эндоскопик текширув ошқозон ичак тракти аъзолари холатини ва шиллиқ қаватини тўлиқ ва батафсил кўриш имконини берувчи самарали ташҳисот усули ва хавфли ўсмаларни аниқловчи ягона усул ҳисобланади. Эндоскопия ушбу касалликларни касалликнинг эрта даврида аниқлаб, даволаш имконини беради.

ЭГДСни ўтказиш учун кўрсатма:


  • Қизилўнгач касалликлари: қизилўнгач веналарининг варикоз кенгайиши, дивертикуллар, полиплар, Баррета қизилўнгачи;
  • Гастроэзофагелрефлюкс касаллик (ГЭРК);
  • Ошқозон ва 12 бармоқли ичак касалликлари: яракасаллиги, эрозив жараён, сурункали гастрит, дуоденит;
  • Ошқозондан қон кетиш манбаини аниқлаш;
  • Қориннинг юқори қисмида узоқ давом этувчи оғриқлар;
  • Қизилўнгач, ошқозон ва 12 бармоқли ичакда хавфли жараённи тасдиқлаш.
PHOTO

Видеоколоноскопия – йўғон ва тўғри ичакни эндоскопик текширувнинг самарали ва аниқ усулидир. Йўғон ичак холатини унинг барча узунлигида баҳолаш имконини беради. Ўсма ўзгаришларининг олдини олиш имконини беради.



Видеоколоноскопияга кўрсатма


  • Крон касаллигининг ташҳисоти;.
  • Гиршпрунг касаллигининг ташҳисоти;
  • Сурункали қабзият;
  • Дефекацияда қон ёки шиллиқнинг ажралиши;
  • Сурункали диарея синдроми;
  • Ректороманоскопияда аниқланган полиплар;
  • Абдоминалоғриқларнинг ич келишининг бузилиши билан кечиши;
  • Озиш ва дефекация бузилганда ўсмага шубҳа қилиш;
  • Ич келиши бузилганда сабабсиз анемия;
  • Йўғон ичак дивертикулези;
  • Ичак оқмалари;
  • Гистологик текширувларга намуна (биопсия) олиш
PHOTO Қизило'нгаcҳнинг варикоз томирлари

ФГДС ЖАРАЁНИда ХЕЛИКОБАКТЕРГА СИНАМА - (ошқозон яраси, гастритни чақирувчибактерияга текширув учун синама ва бошқалар).




ВИДЕОКОЛОНОСКОПИЯ СЕДАЦИЯ БИЛАН (МЕДИКАМЕНТОЗ УЙҚУ) - йўғон ва тўғри ичак патологик ҳолатлари ташҳисотини инстументал текширувнинг замонавий усулидир. Йўғон ичак холатини унинг барча узунлигида баҳолаш имконини беради. Ўсма ўзгаришларининг олдини олиш имконини беради.




Колоноскопия ташҳисот мақсадида фақат кўрсатмалар бўйича ўтказилади. Агар беморда аввал ичак патологияси ёки жарроҳлик амалиёти бўлган бўлса, бемор профилактик кўрувлардан ҳар 3-5 йилда ўтади. 50 ёшдан кейин ҳар бир инсон йўғон ичак ракининг олдини олиш учун  ушбу даврийликка амал қилиши лозим. Агар оиласида аввал кимдир онкопатология билан касалланган бўлса профилактик кўрувлар стандарт муддатдан 10 йил олдин бошланади.




ЭНДОСКОПИК ТЕКШИРУВДА БИОПСИЯ ва СЎНГРА ГИСТОЛОГИК ТЕКШИРУВ Муолажада текширилувчи аъзо тўқимаси олинади. Сўнгра биологик намуна бўлакчаси ташҳисни аниқлаш учун гистологик, гистохимик лаборатор текширувларига берилади.

PHOTO PHOTO

Бемор учун фойдалимаълумотлар

Замонавий колоноскопия сифатини нима баҳолайди?

Сифатли колоноскопия бир қанча омилларга боғлиқ: Беморни текширувга самарали тайёрлаш, шифокор-эндоскопист томонидан текширувни ўтказиш маҳоратига, шунингдек, замонавий эндоскопик асбоб-ускуналарга.



Нима учун одамлар ушбу муолажадан қўрқишади ва хохлашмайди?

Йўғон ичакни текширув олдиндан пухта тайёрлашни талаб қилади, кўпчилик одамлар орасида уялиш, ноқулайлик, қўрқув хиссини чақиради, оғриқли текширув деган хато фиклар тарқалган. Лекин замонавий асбоб-ускуналар  ва шифокор-эндоскопист тажрибаси ушбу муолажани оғриқсиз ва қулай ўтказиш имконини беради. Ҳозирги вақтда колоноскопия вақтида беморни медикаментоз уйқу холатига (седация) тушириш имкони мавжуддир. Бу беморнинг хавотирини камайтиради ва бошқа мамлакатларда кўп йиллардан буён кенг қўлланилади. Аввал оғриқсизлантириш муолажаси кенг тарқалишига қадар, одамлар  стомотологга боришдан қўрқишларини эслаб кўринг. Ҳозир эса, одамлар қўрқувсиз тишларини даволатишмоқда ва профилактик кўрувлардан ўтишмоқда.



Колоноскопияга тўғри тайёргарлик нималарни ўз ичига олади?

Беморни колоноскопияга тайёрлашнинг асосий икки босқичи:

1.Ўсимлик клетчаткаси чекланган парҳезга риоя қилиш,

2.Ичакни тозалаш учун бевосита препаратни қабул қилиш.

Беморнинг шифокорнинг ичакни тайёрлаш тавсияларига риоя қилишидан текширув натижаларининг боғлиқлигини тушуниши жуда муҳимдир: агар ичак бўшлиғида қолдиқлар бўлса уни колоноскопия вақтида ювиш ёки олиб ташлаш имкони бўлмайди, бу эса, йўғон ичак бўшлиғини тўлиқ кўра олмасликка олиб келади, оқибатда полип хатто ракни ўтказиб юбориш мумкин.



Ичакни янги текширув усули – капсулали эндоскопияга қандай қарайсиз?

Видеоколоноскопия ҳозири вақтда йўғон ичак касалликларини ташҳислашнинг информатив усули бўлиб қолмоқда. Видеокапсулали текширув илк бор колоноскопия ва гастроскопия кўрувида кўриб бўлмайдиган ингичка ичак қисмларини текшириш учун ишлаб чиқилган эди. Ингичка ичак касалликлари кам учрайди, ва ушбу текширув учун маълум кам кўрсатмалар мавжуд. Кейинчалик йўғон ичак учун ҳам анологик капсула яратилди. Ҳозирги вақтда видеокапсулали колоноскопия аввал стандарт ҳисобланувчи эндоскопик колоноскопиядан устунлик бўйича ютқазади: капсулани бошқариш мумкин эмас, у ичакдаги қолдиқларни олиб ташлай олмайди, шунингдек, биопсияни бажара олмайди ва эндоскопик жаррохликни ҳам ўтказа олмайди (полипларни ва йўғон ичакнинг эрта ракини олиб ташлаш). Балки, келажакда стандарт колоноскопия ўрнини боса олиши мумкин.



Колоноскопия видео ёзувини келгусида бажарилувчи текширувлар билан таққослаш учун албатта олиш зарур дейишади, шунақами?

Халқаро стандартлар бўйича, колоноскопия натижаларини фотофиксация қилиш зарур – йўғон ичакнинг турли қисмларининг стандарт ҳолатини, аниқланган ўзгаришларни расмга тушириш, ва ушбу этилганларни биз амалга оширамиз. Мен бутун  текширувнинг видео ёзувини бажариш зарур эмас деб ҳисоблайман. Чунки шифокор-эндоскопист колоноскопиядан олдин аввалги натижаларни ўрганиш учун кўп вақтни сарфлашига тўғри келади. Сифатли бажарилган колоноскопия расмларини ўрганиш етарлидир. Бундан ташқари хеч бир клиникада барча текширувлар видео ёзувларини сақлаш учун катта серверлар (электрон маълумотларни сақланиши) мавжуд эмас.




Шифокорлар:

Маткулиев Уткирбек Исмоилович - хирург- эндоскопист

Нормухамедов Сардор Гайратович – хирург-эндоскопист

Досов Авалбек Авазбекович - эндоскопист-онколог

Иш тартиби:

Душанба-Жума - 8.30-16.00

Шанба - 8.30-14.00